Касбим-фахрим

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш долзарб вазифа

Таъкидлаш жоизки, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва унинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштириш масалалари фуқароларимизни, ваколатли давлат органларини, кенг жамоатчилик вакилларини, қолаверса, жамиятимизни ўйлантириб келаѐтган асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Мазкур соҳада йўл ҳаракати қатнашчилари хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш, бу борадаги ваколатли давлат органлари масъулиятини янада ошириш, ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш масалалари ҳам назарий, ҳам амалий ўрганишни талаб этмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон Қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари” ва бошқа элликдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиб келинмоқда. “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида “йўл ҳаракати хавфсизлиги – йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик даражасини акс эттирувчи йўл ҳаракати ҳолати” эканлигига ҳуқуқий таъриф берилганлигига қарамасдан, йилдан-йилга сони ортиб бораѐтган йўл-транспорт ҳодисалари орқали ҳуқуқни қўллаш амалиѐтида мазкур нормалар тўлиқ ишламаѐтганлигининг кўрсатмоқда. 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиѐт стратегиясидаги 16-мақсад доирасида “йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда авария ва ўлим ҳолатларини қисқартириш, шу жумладан ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш ва жамоатчиликнинг ушбу соҳадаги ишларда кенг иштирокини таъминлаш” бўйича вазифалар белгиланганлиги қайд этилган муаммоларнинг ечимга қаратилган десак тўғри бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 83-сон Қарори билан тасдиқланган “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар”нинг 3-мақсади 3.6-вазифасида “2025 йилгача йўл-транспорт ҳодисалари сонини, жумладан, пиѐдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши натижасида юзага Давлатимиз раҳбари раислигидаги 2022 йил 11 феврал куни йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш чоралари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги асосий, ечимини кечиктириб бўлмас муаммолар сифатида йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда улардаги ўлим ҳолатлари сонини қисқартириш, ушбу соҳадаги миллий қонунчилигимизни мавжуд муаммолардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқий маданиятини, ўзаро ҳурмат ва билим-тажрибасини ошириш, қўпол қоидабузарликлар содир этаѐтганларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш, ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш тизими умуман талабга жавоб бермаѐтганлиги қайд этилди. Йўл ҳаракати соҳасидаги тизимли муаммоларнинг ташкилий-ҳуқуқий ечимини топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан йўл-транспорт ҳодисалари ва қўпол қоидабузарликлар сонини камайтириш; қоидабузарлик учун жазо  муқаррарлигини таъминлаш; йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқий

маданияти, ўзаро ҳурмати ва билим-тажрибасини ошириш; автомактаблар фаолияти самарадорлигини ошириш; йўл ҳаракати соҳасини рақамлаштириш; йўллар ҳолати ва инфратузилмасини яхшилаш; хайдовчилар ва пиѐдалар учун қулай ва хавфсиз йўл ҳаракатини ташкил этиш каби устувор йўналишларда мутасадди давлат ташкилотлари ва мансабдор шахсларга топшириқлар бериб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сон қарорига мувофиқ 2022 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ, шунингдек, Янги Ўзбекистон шароитида автомобиль йўлларида инсон ҳаѐти ва соғлиғини ҳар қандай ҳодисалардан кафолатли ҳимоя қилиш мақсадида мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб йўналишлари белгиланди.

Хулоса қилиб айтганда, йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш бўйича Давлатимиз раҳбари томонидан берилган вазифа ва топшириқларни амалга ошириш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда барчамиз бирдек масъул эканлигимизни англаган ҳолда йўлларда ҳаракатланишимиз орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга эриша оламиз.

Сурхондарё вилоят суди судья катта

ёрдамчиси Ж.Х.Примов

Related Articles

Back to top button