Мутасаддиларга 1 июнга қадар навбатда турган 500 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминлаш топширилди
Етим ва ота-она қарамоғисиз бўлган ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш учун уларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш, деҳқончилик учун ер бериш муҳимлиги таъкидланди.
Вазирлар Маҳкамасига олийгоҳни тамомлаган, ота-она меҳридан маҳрум бўлган ёшларни давлат ташкилотларига ишга жойлаштириш бўйича тизим яратиш топширилди.
Бундай ёшларга уй-жой бериш тизими ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.
Бунда “Инсон” марказлари томонидан ҳақиқатда уй-жойга муҳтож ёшлар рўйхати шакллантирилади, уларга бериладиган уй-жойнинг нархи бозор баҳосидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида белгиланади. Шундан келиб чиқиб, жорий йилда бу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар 140 миллиард сўмга етказилади.
Мутасаддиларга 1 июнга қадар навбатда турган 500 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминлаш топширилди.