ЎЗБЕКИСТОН – 2030 СТРАТЕГИЯСИНИНГ АСОСИЙ ҒОЯСИ
2023 йил 11 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги 158-сон Фармони қабул қилинди.
Фармон билан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди.
Ҳужжатда қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган:
- барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;
- аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;
- аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;
- халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;
- мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида ўз долзарблигини йўқотмаган барча мақсадларга эришиш, шунингдек, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш таъминланади.
Ҳужжат билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман судининг раиси М.Хакимов