Ўзбекистон

Ҳоким ёрдамчилари аҳолининг яқин кўмакчисига айланди…ми?

Очиқ мулоқотимиз “Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар” мавзусида бўлди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ва ҳоким ёрдамчилари фаолияти бугунги кунда ўз самарасини бермоқда.

-Ҳоким ёрдамчиларининг кўмаги билан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 21 482 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди,-дейди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Умиджон Холимқулов. — Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 1 890 нафар фуқароларга ижобий тавсияномалар берилди ва оилавий тадбиркорни ривожлантириш дастури асосида  48,6  млрд сўм кредит маблағлари ажратилди. Хусусан,  иссиқхона йўналиши бўйича 488 нафар фуқароларга 15,1 млрд сўм, тикувчилик тармоғини ривожлантириш бўйича 208 нафар фуқароларга 2,2 млрд сўм, паррандачилик бўйича 32 нафар фуқароларга 864 млн сўм ажратилган.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 131 нафар фуқароларга 468,6 млн сўмлик ажратилган субсидия маблағлари асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун йўналтирилган.

2023 йил ҳисобида 706 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонлари 1 594 та лотларга бўлиниб, “e-аuksion” савдо платформаси орқали очиқ электрон танловга қўйилди. Натижада 603 гектар ер майдонлари 1 356 нафар фуқароларга ажратилиши натижасида 3 252 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button