Касбим-фахрим

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ – ЖАМИЯТНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИ АСОСИ

Бугунги кунда, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини ҳамда маданиятини янада оширишга, қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган кенг кўламли ҳуқуқий тарғибот ва маънавий-маърифий тадбирлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, давлат ва ҳуқуқ масалалари каби, ҳуқуқий онг ва  маданият ҳам бугунги кундаги долзарблигини, бу борада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар кўплигини алоҳида қайд ўтиб ўтиш лозим.

Зеро, Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев жорий йилнинг 19 январь куни Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этаётганлигини, жамиятимизда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Мамлакатимизнинг бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб бориш, аҳолининг кенг қатламлари, авваламбор ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган суҳбат ва учрашувлар, маърифий тадбирлар ўтказиш тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Ҳуқуқий тарғибот бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, барча аҳоли қатламларини бепул ҳуқуқий маслаҳат билан таъминлашни назарда тутувчи 5 та ҳуқуқий портал (advice.uz, huquqiyportal.uz, bolahuquqlari.uz, test.adliya.uz, hudud24.uz) ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида
“Гендер-мадад” ҳуқуқий маслаҳат портали ишлаб чиқилмоқда.

Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳамда жамиятда ҳуқуқий тарғибот тизимини шакллантиришга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги ва бу борада муайян ташкилий-ҳуқуқий механизмларнинг яратилганлигига қарамай, фуқароларни ҳуқуқий билимдон ва саводхон ҳамда ижтимоий-сиёсий фаол ва қонунга итоаткор шахс сифатида камол топтириш масаласи хамон устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг усул ва услубларини ҳамда механизмларини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармонида белгиланган “Юксак ҳуқуқий маданият — мамлакат тараққиёти кафолати” деган концептуал ғоя асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 август 466-I-сон қарори билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури”ни тараққий этган хорижий давлатлар тажрибасидан ўрганган ҳолда қайта кўриб чиқиб,   Ўзбекистон Республикаси “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тўғрисида”ги Қонунини қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг раиси                                         М.Хакимов

Related Articles

Back to top button