Ўзбекистон

Наркологик кассалликларга чалинганларни мажбурий даволашга йўналтириш мумкин

Президент томонидан 09.08.2023 йилдаги «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги ЎРҚ-861-сон Қонун имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, ички ишлар органларига наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий тартибда даволашга юбориш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ва колати берилмоқда.

Ҳужжатлар наркология муассасалари, оила аъзолари илтимосига кўра, шунингдек ички ишлар органларининг ўз ташаббуси билан (оила аъзоларини хабардор қилган ҳолда) ички ишлар органлари томонидан тайёрланиб, расмийлаштирилади.

Ички ишлар органлари шахсни экспертизадан ўтказиш учун унинг яшаш жойи бўйича наркология диспансерига етказишади.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра, ички ишлар органлари тўпланган ҳужжатларни шахсни яшаш жойида ёки наркология диспансери жойлашган ҳудуддаги судга киритишади.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг раиси                          М.Хакимов

Related Articles

Back to top button