Касбим-фахрим

МИБ: Тадбиркор фойдасига 717 миллион сўм қарздорлик ундирилди

Тошкент шаҳрида фаолият юритиб келаётган “SANRUH-SERVIS” масъуляти чекланган жамияти»PFK SURXON» МЧЖ билан ўзаро олди-сотди шартномаси асосида 650 миллион сўмлик махсулотларни тўлиқ етқазиб берган бўлсада, ушбу махсулотлар учун жамият томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмайди.

Ушбу масала Тошкент туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб,  “SANRUH-SERVIS” МЧЖ фойдасига 650 миллион сўм  асосий қарз ҳамда қарздорлик ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли 65 миллион сўм пеня ундириш белгиланиб, қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимига юборилди.

Бюронинг Термиз шаҳар бўлими томониданСуд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарздор жамиятнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкасса топшириқномалари юборилди.

Шундан сўнг, қарздор жамият ҳисобиданбелгиланган қарздорлик тўлиқ ундириб олинди ҳамда жамиятга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилояти бошқармаси

Related Articles

Back to top button