Бу қизиқ

Суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатлари янада кучайтирилмоқда

Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди.

Шу билан бирга «Янги Ўзбекистон — янги суд» тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда.

Жумладан,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-11-сонли Фармони билан 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси бунинг яққол мисолидир.

Стратегия доирасида одил судловни таъминлашнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

Инсон қадрини улуғлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш;

Одилсудловсифатинитубданошириш;

Суд ҳокимиятимустақиллигикафолатлариниянадакучайтириш;

Судьялар ҳамжамиятини шакллантириш, судьяларни танлаш, лавозимга тайинлаш, ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

Суд жараёнлари ва суд қарорлари юзасидан жамоатчилик орасида тўғри ва холисона фикрни шакллантириш;

Суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш;

Судларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

Судларда коррупцияга қарши курашиш;

Халқаро ҳамкорлик;

Суд ҳокимиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш.

Асосий йўналишларидан бири сифатида суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш назарда тутилган бўлиб, унга кўра:

1.Судьялар фаолиятига ҳар қандай аралашувларга, шу жумладан, давлат идоралари ва мансабдор шахслар аралашувларига барҳам беришнинг қатъий чораларини кўриш, бундай қилмишлар учун жавобгарликни кескин кучайтириш.

  1. Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш.
  2. Судьялар дахлсизлигини бузиш ҳолатларида бевосита судьялар томонидан ўз вақтида таъсирчан чоралар кўриш имкониятларини кенгайтириш.
  3. Процессуал тартибга риоя қилган ҳолда келиб тушган мурожаатларнинг процессуал қонунчилик асосида кўриб чиқилишини таъминлаш.
  4. Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш.
  5. Илғор хорижий тажриба асосида судларнинг молиявий мустақиллигини тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш орқали улар фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни судлар томонидан мустақил равишда белгилаш механизмларини жорий этиш назарда тутилган.

Мазкур стратегияда суд хокимиятининг мустақиллигига алоҳида эътибор қаратилиши, бу фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини янада ошириш учун қўйилган муҳим қадамдир.

Судьяларнинг мустақиллиги ҳамда фақат қонунга бўйсунган ҳолда иш кўришлари Россия Федерацияси, Қозоғистон, Германия каби илғор давлатларнинг конституция ва қонунларида мустахкамлаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасида ҳам илғор хорижий давлатларнинг тажрибаларини ҳамда қонунчилигини ўрганган ҳолда судьяларнинг мустақиллигига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу Конституциямиз ва Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунида ўз аксини топган.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва фармон билантасдиқланган Стратегия- фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда,уларнинг одил судловга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади ва мамлакатимизда суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлайди.

            Термиз туманлараро маъмурий суди судьяси Н.Бобомуратова

Related Articles

Back to top button