Касбим-фахрим

Гендер ёндашув

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти умум юрисдикция ва Сурхондарё вилояти маъмурий судининг судьялари билан Америка қўшма штатлари USAID ташкилотининг “Суд амалиётида гендер ёндашуви” бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди.

Ушбу семинар тренер гендер тенглиги, ижтимоий иқтисодий таҳлил бўйича мутахассис Гаппарова Нигар Ахатовна ҳамда Судьялар Олий мактаби ўқитувчилари ҳамда USAID ташкилотининг Ўзбекистондаги вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Мазкур семинар тренинг “гендер ва гендер тенглиги тушунчаси, Ўзбекистонда гендер қонунчилигини келиб чиқиши, моҳияти ҳамда жамиятда гендер тенглиги таъминлаш ва зўравонликдан ҳимоя қилишда суд ҳокимиятининг ўрни ҳақида баҳсли мунозаралар билан  бир қаторда мутахассизлар томонидан қонунчиликдаги гендер тенглиги тўғрисидаги кутилаётган янгиликларнинг мазмун моҳияти, ҳаётимиздаги роли тушунтирилди.

Термиз туманларо маьмурий судининг судьяси Н.С.Бобомуратова

Related Articles

Back to top button