Касбим-фахрим

ЗАРПЕЧАКНИНГ БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ЗАРАРЛАРИ

Экин майдонларида кўп ҳолларда турли хил бегона ўтларга, ўсимликларга кўзимиз тушади. Имкон қадар экинларимизни улардан тозалашга ҳаракат қиламиз. Биламизки, бундай ўсимликлар зарарли, улар бор жойда экинлар яхши ривожланмайди.

Шундай ўсимликлардан бири зарпечак қишлоқ хўжалик экинларига жуда катта зарар келтиради. Улар барча ўт-ўсимликлар, дарахтлар, бутасимонларни зарарлайди. Беда, зиғир, махсар, лавлаги, сабзи, пиёз каби озиқ-овқат ва чорвабоп экинлар ривожига бу паразит ҳар доим тўсқинлик қилади. Бир паллали ўсимликлар, жумладан, бошоқли экинлар зарпечакдан камроқ зарарланади.

             Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ва унинг туман бўлимлари давлат инспекторлари томонидан ушбу бегона ўтга қарши доимий кураш олиб борилмоқда.

Айтиш муҳимки, унинг пояси чирмашиб ўсади, ипсимон, сершох, танаси сариқ, яшил сарғиш ёки тўқ сариқ. 3арчпечак уруғи ва поясидан кўпаяди. Зарпечакнинг бир ўсимлиги 10—50 минггача уруғ беради.

Зарпечаклар (чирмовуқлар) — Cuscutaceae оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб, (айрим йилларда кўп йиллик ҳам бўлиши мумкин), дунё бўйича уларнинг 274 тадан ортиқ турлари аниқланган ва  ундан 36 таси МДҲ давлатларида, 17 та тури эса Республикамизда рўйхатга олинган.

            Республикамизда учрайдиган ушбу зарпечак бегона ўтидан 13 та тури ўсимликларга энг кўп зарар келтиради. Зарпечакларнинг паразит ҳаёт кечириш тарзи  уларнинг тузилишида кўпгина ўзгаришларни содир бўлишига олиб келган. Зарпечаклар вегетация даври, ривожланиши ва бошқа   жиҳатлари билан оддий–гулли ўсимликлардан тубдан фарқ қилади. Масалан,  уларда барг бўлмайди, фотосинтез жараёни умуман кузатилмайди, илдиз системаси, устицалари йўқ, илдиз вазифасини эса ўсимлик танасига ёпишиб олувчи гаусториялар бажаради. Шу сабабли, гулли ўсимликлар систематикасида зарпечакларниларни алоҳида таксономик гуруҳга яъни зарпечаклар (Сuscutaсеае) оиласига киритган.

Девпечак (Cuscutа Lehmaniana Bge) ҳам якка танали карантин бегона ўти саналади ва унга қарши кураш чораларини кечкитириб бўлмайди.  Девпечаклар (чирмовуқлар) — Cuscutaceae оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб, (айрим йилларда кўп йиллик ҳам бўлиши мумкин), дунё бўйича уларнинг 220 тадан ортиқ турлари аниқланган ва  ундан 36 таси МДҲ давлатларида, 17 та тури эса Республикамизда рўйхатга олинган.Республикамизда учрайдиган ушбу девпечак бегона ўти нина барглилардан бошқа дарахтларга (боғда), токка ва буталарга зарар етказади. Девпечакларнинг паразит ҳаёт кечириш тарзи  уларнинг тузилишида кўпгина ўзгаришларни содир бўлишига олиб келган. Девпечак  энг зарарли бегона ўтлардан бири ҳисобланиб карантин объекти хисобланади. У маданий ўсимликлар ширасини сўриб, қишлоқ хўжалигига ва боғдорчиликка катта зарар келтиради. Кўпинча ариқ бўйларидаги кўп йиллик дарахтларни тут ва мевали ўсимликларни зарарлайди. Шимаси ҳамда мум куяси қуртларининг гимолимфаси билан озиқланади.

      Зарпечакларнинг танаси ва уруғи таркибида бир нечта заҳарли алколоид моддалар (кускудин ва кусталин) мавжуд бўлиб, улар ҳайвонларда заҳарланишни келтириб чиқаради.   Шу сабабли зарпечак билан кучли зарарланган ўсимликлардан кўк масса ёки силос тайёрланганда, улар моғорлаб, ўз озуқа қийматини йўқотади, уларни истемол қиладиган ҳайвонлар заҳарланиши ҳам мумкин.

Зарпечак билан зарарланган ўсимликлар касаллик ва зараркунандаларга чидамсиз бўлиб қолади. Бундан ташқари айрим  зарпечак турлари ўсимликларнинг вирусли касалликларини ҳам тарқатувчи бўлиб ҳисобланади. Яъни ўсимлик ширасини гаусториялари билан сўриб олишда вирус ҳам ўтади ва улар бошқа ўсимликка гаусториялари билан ёпишиб олганда гаустория орқали вирус иккинчи ўсимликка ўтиб олади. Буларга  қанд лавлаги, помидор, дуккакли экинлар ва гречиханинг мозайка касалликлари мисол бўлади.

        Зарпечак билан зарарланган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари орқали, зарарланган уруғ орқали, яхши чиримаган гўнг билан, экинларни суғоришда, транспорт воситалари, уруғ тозалаш машиналари, яйловдаги парранда қушлар ва ҳайвонлар орқали тарқалади. Бундан ташқари шамол, зарарланган майдон, қишлоқ хўжалик қуроллари, темир йўл вагонлари ва таралари орқали ҳам тарқалади. Тупроққа тушган зарпечак  уруғлари бир неча йилларгача унувчанлигини сақлаб қолади. Зарпечак билан зарарланган ўсимликлар касаллик ва заруркунандаларга чидамсиз бўлиб қолади. Бундан ташқари зарпечакнинг айрим турлари ўсимликларда вирусли касалликларни ҳам тарқатади. Шу боис зарпечакка қарши доимий равишда курашимиз, бу борада илм-фан ютуқларига таянишимиз, тажрибали мутахассислар кўрсатмаларига амал қилишимиз керак.

 

Акрам Абсаматов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Даврон Мирзакулов, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ички карантин бўлими бошлиғи

Related Articles

Back to top button