Касбим-фахрим

АГРОМАРКАЗ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Деҳқон ва фермерларни турли хилдаги мевалар, полиз экинларини ҳар хил зараркунандалардан ҳимоя қилган ҳолда етиштириб, элимиз дастурхонига етказиб бериш борасидаги юмушлари янада енгиллашадиган бўлди. Нега дейсизми? Қишлоқ ҳўжалигига хизмат кўрсатиш, ўсимликлар клиникаси, зараркунандаларга қарши курашиш хизматларини кўрсатадиган лойиҳа қиймати 4000,0 млн бўлган агромарказ ўз фаолиятини бошлади.
Шўрчи АТБ Агробанк ташаббуси билан “Нурмат Хўжақулов” фермер хўжалиги томонидан ташкил этилган марказда чет давлатлардан келтирилган уруғ, дорилар, қишлоқ ҳўжалигида ва томорқаларда ишлатиладиган культиваторлар, дори сепиш аппаратлари деҳқонларга етказиб берилади. Бундай марказларнинг очилиши, деҳқон ва фермерларнинг сифатли ҳосил, мўл даромад қилишига, асосийси халқимиз фаровонлигига хизмат қилади.
Агромарказда ҳозирча 10 нафар, келгусида 25 нафар ходим меҳнат қилади

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button