Касбим-фахрим

БИЛИМЛИ, ТАЖРИБАЛИ МУТАХАССИСНИНГ МАҲАЛЛА РАИСЛИГИГА НОМЗОДИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМИЗ!

Шўрчи тумани “Ҳурлик” маҳалласи раисилигига номзодлардан бири шу маҳаллада яшовчи Тўраева Нилуфардир. Н.Тўраева Шўрчи туманидаги 2-касб-ҳўнар мактабида ўқитувчи. У маҳалла аҳли билан 14 май куни учрашув ўтказди. Учрашувда у ўзининг режалари ҳақида сўзлаб берди.

-Маҳалламиз туман марказидан 7 км узоқликда жойлашган. Туман маркази билан маҳалламизни М-41 автомагистрали боғлаб туради, бу йўл халқаро андозаларга жавоб беради. Тан олиш керакки, маҳалламиздаги ички йўлларнинг асосий қисми таъмирталаб аҳволда. Бундан ташқари яна бир оғриқли масалалардан бири маҳалламизда хотин-қизларнинг кўпчилиги ишсиз. Бунинг асосий сабабларидан бири маҳалламизда 4-5 та савдо дўконларидан ташқари тадбиркорлик субъектлари йўқ ҳисоби. Маҳалламизда 3500 дан ортиқ аҳоли яшайди. Уларнинг аксари ёшлар бўлиб,  ёшларнинг кўпчилиги иш излаб чет элларга, асосан Россия Федерациясига кетган. Президентимиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни турмуш тарзини яхшилаш мақсадида қатор ислоҳотлар ўтказмоқда. Албатта бу ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда, лекин ҳалигача ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўп ишларни бажаришимиз зарур. Агар мен бўлажак сайловда ғолиб бўлсам, Сизлар билан бирга маҳалламиз фаровонлиги учун жуда кўп ишларни амалга оширамиз деб ишонаман,-деди.

Албатта биз шундай билимли, тажрибали мутахассиснинг маҳалламизга раис бўлишида қўллаб-қувватлаймиз.

Шавкат

Related Articles

Back to top button