ИСЛОҲОТЛАР АМАЛДА
Туман ҳокими Матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ташаббуси билан ташкил қилинган медиа тур иштирокчилари туманимиздаги тадбиркорларнинг фаолияти билан танишишди.
Медиа тур иштирокчилари дастлаб, туманимиздаги “Жойилма” маҳалласида фаолият юритаётган “Шўрчи Шаффоф Инвест” хусусий корхонаси фаолияти билан танишишди.
Хориждан келтирилган технологиялари асосида экстра 1 ва 2 навли ош тузи ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу лойиҳанинг молиявий қиймати 500 млн ташкил қилади. Корхонада сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
-Корхонамизда доимий 10 нафар, мавсумий 12 нафаргача ишчилар меҳнат қилади, — дейди Шавкат Шапахатов. – Ёдланган сифатли туз билан бирга гуруч ва маккажўхори кукунидан фунчоза маҳсулотларини ҳам ишлиб чиқараяпмиз.
Медиа тур иштирокчилари санитария гигиеник қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйган “Умархон Акбаралиевич” корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди. 6 нафар ходим меҳнат қилаётган корхонада кунига 2 минг дона санитария гигиеник қоғоз ишлаб чиқарилади.
Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати