Касбим-фахрим

ҚИШДА ҲАМ КЎЧАТ ЎТҚАЗИШ МУМКИНМИ?

Боғ барпо қилишдаги муҳим тавсиялар

Бугунги кунда тадбиркорлик тушунчаси кенг қулоч ёйиб улгурди. Ҳар бир юртдошимиз борки, ўз бизнесидан юқори даромад манбаига эга бўлиш йўлларини пухта ўзлаштирмоқда. Айниқса, боғдорчилик ҳам сердаромад соҳа эканлигини англаб етган тадбиркорларимиз етиштирилган маҳсулотларини хориж бозорларига чиқариб иктисодиёт ривожига хисса қўшаётир.
Маълумки, мамлакатимиздаги мавжуд табий-иқлим шароити қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, хусусан, мева-сабзавотчиликни барқарор ривожлантириш имконини беради. Бугун биз ана шундай ўз тадбиркорлигини йўлга кўйганлар билан бир каторда сохага янги қадам қўйган ёш боғбонларимизга муҳим тавсияларимизни берамиз.
Агар мевали дарахтингиз кўпроқ ва сифатли ҳосил беришини, ҳамда унинг сувли (қарсилдоқ) бўлишини истасангиз уларга етарлича сув беришингиз талаб этилади. Агар дарахтлар қисқа вақт ва тез-тез суғориб турилса уларнинг илдизлари дарахт танаси атрофидан узоқ жойлашмайди, бу дарахт саломатлигига ўз таъсирини ўтказади, чунки нимжон илдизли дарахтлар ёши катта бўлгандан ўзини мустаҳкам тутиб тура олмайди. Шу сабабдан дарахтлар етарлича қондириб суғориш мақсадга мувофиқ. Лекин шуни билингки, ўта кўп сув бериш ҳам дарахт учун xавфли!
Ёши катта дарахтлар янги экилган дарахтларга нисбатан камроқ сув талаб қилса-да, ёши катта дарахтлар ҳам мавсум давомида етарлича стрессга туруширилмасдан суғориб турилиши шарт. Акс ҳолда уларнинг мевалари майдa ва сувсиз бўлиб қолади, муддатидан олдин тўкилиши мумкин ва келгуси мавсумда ҳосил бермаслиги мумкин.
Ёши катта дарахтлар (дарахтлар 3-4 ёки ундан катта ёшдаги) стрессга тушмаслиги учун ҳар 10-20 кунда яхшилаб қондириб суғориб турилиши тавсия этилади. Агар ҳарорат қизиб кетса (+32 градусдан ошса) ёки қуёш нури меъёрдан ортиқ қиздирса, янада қисқароқ вақт оралиғида суғориш мақсадга мувофиқ.
Ёши катта дарахтларнинг ўқ илдизлари чуқурроқ жойлашса-да, дарахтни озиқлантирувчи илдизлари ер юзасидан 30-45 см чуқурликда ва ёнга тарафга қараб тарқалиб жойлашган бўлади. Шу сабабдан суғориш учун мўлжалланган ариқлар дарахт танасидан 80 смдан 1м узоқликда бўлиши тавсия қилинади. Идеал ҳолатда ҳар суғоришда тупроқнинг 25-30 см қатлами (чуқурлиги) етарлича намланиши мақсадга мувофиқ.
Суғорилаётган сув дарахтда “Илдиз бўғзи чириши” касаллиги юзага келмаслиги учун унинг танасига зинҳор тегиб оқмаслиги шарт.


Дарахт танасига одатда унинг илдиз қисмидан киради. Инфекция гарчан дарахтнинг тупроқ тагидаги қисмини касаллантирсада, ундан етган зарар бутунлай дарахтни нобуд бўлишига олиб келади. Ёғингарчилик ва шамол бўлиб турган шароитларда (ёки суғоришнинг томчили сачратиб суғориш усулидан фойдаланилса) споралар дарахт шохларига сачраб уларни касаллайдилар (одатда буталган жойларни). P. syringae замбуруғи юкоридаги ҳолатларда меваларга етиб борса уларни ҳам касаллантиради. Пўстлоқнинг касалланган қисми кўкиш-бинафша тусга киради, касаллик ривожланган сари бу қисм ёрилади ва дарахт пояси қизғиш-қўнғир тусга киради. Агар касаллик дарахт танасини тўлиқ ўраб олса, бу дарахт батамом нобуд бўлади. Касаллик илиқ ва нам шароитларда тез тарқалади. Одатда улар дастлаб механик воситалар (трактор, кетмон, ҳайвон ва ҳ.к.) ёки музлаш орқали шикастланган дарахтларни зарарлайди. Касаллик споралари илиқ ва нам шароитларда ривожланади. Намлиги юқори бўлган оғир ва зич тупроқлар бу касалликнинг ривожланиши учун энг қулай шароитни яратиб беради.
Ўзбекистоннинг иқлим шароити ва ташкилий ишларга қараб, мева дарахтлари, одатда, кузда ёки баҳорда ўтқазилади. Кузда кўчат ўтқазиш хазонрезгиликдан кейин ноябр ойи бошларида бошланиб, қора совуқлар тушгунига қадар давом этади. Баҳорда эса кўчатлар куртак ёзгунга қадар тупроқнинг ҳолати ва жойнинг иқлим шароитига қараб, яъни жанубий ҳудудларда 20-25-мартгача, шимолий ҳудудларда 10-15-апрелгача ўтқазилади.
Кузда ўтқазиш баҳордагидан кўра қулайроқ, чунки бу давр узоқроқ давом этади. Кузда ўтқазилган кўчатларнинг илдизида қиш давомида каллюслар пайдо бўлади. Улар баҳорда яхши тутиб, тезроқ ўса бошлайди. Шунингдек қиш илиқ келиб, ҳарорат 0ºC дан юқори бўлган, ер музламаган бўлса, қишда ҳам кўчат ўтқазиш мумкин.
Боғ барпо қилишда фақат стандарт талабларга жавоб берадиган соғлом кўчатларгина экилади. Касалланган, шикастланган кўчатлар яроқсиз ҳисобланиб экилмайди.
Ўтқазиш майдонига олиб келинган кўчатларнинг илдизларини вақтинча бўлса ҳам очиқ қолдирмаслик, келтирилган заҳоти нам тупроққа кўмиб қўйиш лозим бўлади. Кўчатларни ташиган вақтда уларнинг илдизларига нам брезент ёки похол ёпиб қўйилади. Узоқ масофаларга эса, усти берк транспорт воситаларида ташиган маъқул.
Агар кўчатнинг намлиги камайиб қолган бўлса, ҳужайраларни нормал ҳолга келтириш учун 1-2 кун сувга солиб қўйилади. Ўтқазиш олдидан кўчат илдизлари тупроқ билан мол гўнги аралаштириб тайёрланган суюқ лойга ботириб олинади. Бу илдизларни қуриб қолишдан сақлайди.
Кўчатни чуқурга қўйишдан олдин, чуқур ўртасига озгина тупроқ солиниб, дўнгча ҳосил қилинади. Сўнгра кўчатни чуқурга қўйиб, кўчат атрофига бир текисда тупроқ ташланади. Тупроқ илдизларга зич ёпишиб туриши учун, тупроқни яхшилаб босиб қўйилади.
Кўчат ўтқазишда камида 2 киши бўлиб ишлаш керак. Шунда кўчат ўтқазиш тўғри ва қулай бўлади. Бунда бир киши кўчатнинг илдизларини бир текисда ёйиб, уларнинг тўпланиб ёки букилиб қолмаслигини назорат қилса, иккинчи киши илдизларни тупроқ билан кўмади.
Кўчат ўтқазилганда унинг илдизи оғир тупроқли майдонларда ер юзидан 5-6 см, енгил тупроқли майдонларда эса 4-5 см юқори қилиб кўмилади. Сабаби кўчат суғорилиб, тупроқ ўтиргандан кейин унинг илдиз бўғзи ер сатҳи билан баравар бўлиб қолади. Агар ўтқазилган кўчатнинг илдиз бўғзи ер сатҳидан чуқурроқ кўмиладиган бўлса, суғоришдан кейин тана пўстлоғи чириб кетиши мумкин. Бундай дарахтлар узоқ яшамайди, яхши ўсмайди, кам ҳосил беради.
Анжир, анор, қора смородина чуқур экилиши мумкин. Чунки, уларнинг танаси чириб кетмайди, аксинча, қўшимча илдиз чиқаради. Кўчатлар ўтқазиб бўлингандан кейин кетма-кет суғориб турилади. Бунинг учун кўчатдан 80-100 см узоқликдан суғориш эгатлари олиниб, ҳар бир кўчатга алоҳида сув кириши учун очиқ жой (тақа шаклида) қолдирилади. Шунда кўчат сувга яхши қониб сув ичади.
Биринчи суғоришдан сўнг боғдаги кўчатларни тўғрилиги кўриб чиқилади. Чунки суғоришдан кейин тупроқ ўрнашиб кўчат қийшайиб қолган бўлиши мумкин. Ёки суғоришдан сўнг кучли шамол эсган бўлса, қийшайган кўчатлар тўғрилаб чиқилади.
Янги экилган дарахтларга қанча сув бериш керак?Янги экилган дарахтлар яхши ўрнашиб олиш учун катта миқдорда сув талаб қилади, шу сабабдан уларни мунтазам ва етарлича суғориб туриш уларнинг яхши ўрнашиб олиши ва жадал ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Яхши ўрнашиб олгандан сўнг (экилгандан 2-3 ҳафтадан ўтиб), янги экилган дарахтларга қуруқ об-ҳаво шароитларида ҳафтасига камида 38-40 литр сув бериш (туп сонига) тавсия қилинади. Умуман олганда, дастлабки 2 (икки) мавсум давомида янги экилган дарахтлар ҳафтасига 1 (бир) ёки 2 (икки) маротаба яхшилаб қондириб суғориб турилса улар яхши ривожланади. Албатта томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилган боғларда бу муаммо бўлмайди, лекин суғориш суви кам бўлган ҳудудларда бу муаммо бўлиши мумкин. Бундай ҳудудларда ёз ойлари дарахтлар сувсизликдан кўп стрессга тушади ва бу уларнинг ривожланишига салбий таъсир қилади.
Қолаверса оралиқ экинлар ҳам янги экилган дарахтларнинг сувга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда танланиши шарт. Оралиқ экин ҳисобига дарахт ости жуда кўп нам бўлиб кетса ҳам xавфли. Шу, сабабдан оралиқ экинлар дарахт экилган қатордан камидa 50-60 см узоқликда экилиши шарт (дарахт катта бўлиши билан бу масофа 1мгача кенгайтирилиши мақсадга мувофиқ) ва дарахтлар учун алоҳида суғориш ариқлари олиниши шарт.

Д.Мирзақулов, Сурхондарё вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ички карантин бўлими бошлиғи
П.Умаралиев, Сурхондарё вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Шўрчи туман бўлими инспектори

 

 

Related Articles

Back to top button