Маданият

Оилалар яраштирилди

Хадислардан бирида низо туфайли аразлашиб юрган инсонлар орасига тушиб уларни яраштириш, соғлом турмуш тарзига қайтариш нақадар улкан савоб эканлиги баён қилинган.

Бази оилаларда меҳр-оқибат кўтарилиб, ажрашмоқчи бўлишганда маҳалла кўй, қавми қариндошлар панд насиҳат қилиб, оилани сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар.

Айни вақтда Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти ва унинг ҳудудий бўлимларида алимент ундириш билан боғлиқ 20минг
400 дан ортиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, Бюро ходимлари нафақат алимент қарздорликларини ундиришга шунингдек, ажрашган оиларни яраштиришга ҳам  кўмаклашмоқдалар.

Бюро органларига келиб тушаётган мурожаатларни таҳли қиладиган бўлсак70 фоизидан ортиғи айнан алимент ундириш билан мурожаатлар ташкил қилади.

Шу боисдан, бу каби мурожаатларни камайтириш мақсадида Бюро органларида хар хафтанинг икки кунини алимент куни деб белгилаб олиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда режали тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, биргина 09-10 сентябрь кунлари  Бюронинг барча туман-шаҳар бўлимлари томонидан алимент ундирувлари билан боғлиқ ишларни янада жадаллаштириш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида 715 нафар алимент тўловчилардан 1 миллиард 862 миллион сўм ундириб берилди. Шунингдек, алимент тўлашдан бўйин товлаган 4 нафар отага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суднинг қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайнланди ҳамда 1 нафар қарздор отага нисбатан алимент пулларини қасддан тўлашдан бош тортганлиги сабабли жиноят иши қўзғатилди.

Тадбирда иштирок этган маҳалла кўй, катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган ёши кексалар ва бошқа мутасадди ташкилот вакилларининг тушунтириш тарғибот ишлари натижасида жами 176 та оилалар оиласини сақлаб қолишни ва болалари ота-онаси бағрида улғайишини истаб ярашишга қарор қилишди.

Ҳусусан, Узун тумани Узунқишлоқ маҳалласида яшовчи Комил Тўйчиев турмуш ўртоғи билан ўзаро келишмовчиликлар сабаб оиласи ажрим ёқасига келиб қолганди. Тадбир иштирокчиларинг ташшабуси билан хонадонига ташриф буюриб, оила аъзоларининг фикр мулоҳазалари тингланиб, уларга ҳаётий мисоллар билан панд насихат қилиб ярашиш таклифи берилди.

Шундан сўнг, ўртадаги низолар барҳам топиб, бир нафар фарзандининг келажаги учун оила мутаҳкамлигини сақлаб қолишга вада бериб ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ярашиш истагини билдирган бу каби оилаларнинг қарори тадбир иштирокчиларини бирдек ҳурсанд қилиб, янада куч ғайрат билан эзгу ишларни амалга оширишга ундайди.

Ҳамид Тоғаев,

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси ўринбосари

Related Articles

Back to top button