Маданият

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали «Такрор айтаман, шароитлардан хабарингиз борми? Ўша уйлардан очилган МТМларда болаларга билим, тарбия берадиган мутахассислар ишлаяптими? Ободон маҳалласидаги 10 мактабгача таълим ташкилотининг ҳам ер майдони ва биноси ҳақида маълумот беринг…» мазмунида қолдирилган мурожаат юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.
Шўрчи тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги “Ободон” маҳалласида жойлашган 10-давлат мактабгача таълим ташкилоти 1965 йилда қурилган. Ушбу мактабгача таълим ташкилоти мослаштирилган бинода фаолият юритиб келган. Қуввати 50 ўринли. Умумий ер майдони
1412.04 кв метрни ташкил қилади. Ташкилотнинг мавжуд ҳудудида замонавий икки қаватли бино қурилиши учун ер майдони етмаганлиги сабабли туман ҳокимлиги заҳирасида турган 4 000кв.метр ер майдони туман ҳокимининг қарорига асосан 10-ДМТТ янги биносини қуриш учун ажратиб берилган.
Ушбу ташкилот биноси таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатдан янги тизимга ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5717-сонли фармонида “Мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда биринчи навбатда реконструкция ва мукамал таъмирга муҳтож мактабгача таълим ташкилотларини таъмирланиши инобатга олиниши кўрсатиб ўтилган.
Шу сабабли туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги эски мослаштирилган биноларда фаолият юритаётган ДМТТлар рўйхати шакллантирилган. 2021 йил инвестиция давлат дастури асосида қурилиши лозим бўлган ДМТТлар рўйхати, тегишли вазирликлар томонидан ўрганилиб, берилган таклиф асосида “Ободон” маҳалласидаги 10-ДМТТ биноси ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сонли қарори билан тасдиқланган. Ушбу ташкилот вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан фойдаланишга яроқсиз деб берилган хулосасига асосан 2021 йил Инвестиция давлат дастури асосида лойиҳа қиймати 3420.0 млн сўмлик 120 ўринли 10-ДМТТ янги биноси пудратчи ташкилот “Олтин Ғишт Ёғдуси” ХК томонидан қуриш ишлари амалга оширилган.
Шўрчи туманидаги 53 та маҳалладан 24 та маҳалла фуқаролар йиғинида жумладан, “Катта савур” маҳалласида ҳам давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаганлиги сабабли мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш бўйича юқори ташкилотларга маълумотлар, таклифлар берилган.
Айни вақтда “Катта савур” маҳалласида 4 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритаётган бўлиб, яъни 25 ўринли 75-сонли «Ясмина», 25-ўринли 80-сонли «Файзода», 25-ўринли 81-сонли «Севимли» ва 25-ўринли 112-сонли «Камалак» номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 100 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган.
Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 2018 йил 7 июлдаги Вазирлар Маҳкамасининг 4-сонли ҳайъат йиғилишида тасдиқланган ва нашрга тақдим этилган “Илк қадам” Давлат ўқув дастури асосида мутахассис тарбиячилар томонидан таълим тарбия бериб келинмоқда.

Sho‘rchi tumani hokimligi
Axborot xizmati.

Related Articles

Back to top button