Ўзбекистон

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ МАЖЛИСИ

2021 йил 6 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.

Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссияси аъзолари мажлис кун тартибидаги биринчи масала —  Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш масаласини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСК қарорига мувофиқ ДИИҲБ ЕХҲТдан 9 нафар халқаро кузатувчи  рўйхатдан ўтказилди.

Қайд этиш жоиз, шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган халқаро кузатувчилар сони 12 нафарга етди. Қабул қилинган қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитация қилинган халқаро ташкилот кузатувчиларига белгиланган намунадаги мандатлар тайёрланади.

Шунингдек, мажлисда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги МСК қарорига мувофиқ 25 нафар маҳаллий ОАВ вакили рўйхатдан ўтказилди. Қайд этиш жоиз, шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ОАВ вакиллари сони 802 нафарни, хорижий ОАВ вакиллари  сони 48 нафарни ташкил этмоқда.

Мажлис сўнгида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button