Ўзбекистон

Сурхондарёда 860 та сайлов участкаси белгиланиб, округ сайлов комиссияси ҳузурида матбуот маркази ташкил этилди ва унинг аъзолари тасдиқланди

Бугун, 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда округ сайлов комисиясининг календар иш режасига мувофиқ  қатор масалалар кўриб чиқилиб тасдиқланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси сайлов кодексида  сайловга олтмиш кун қолганда жойларда Ўзбекистон Республикаси сайловини ўтказувчи сайлов участкалари тузилиши белгиланган. Шунга мувофиқ  вилоятдаги 14 туман ва Термиз шаҳри  ҳокимларининг тақдимномалари кўриб чиқилиб, шу асосда 860 та сайлов участкаси, округ сайлов комиссиясининг  иш тартиби тасдиқланди. Сайлов участкаларининг жойлашувини маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чоп этиш тавсия қилинди.

Маълумки, Округ сайлов комиссияси сайлов участкаларини Сайлов кодекси талабларига мувофиқ тузиш ва жиҳозлашга, сайлов комиссиялари фаолиятига яқиндан амалий ёрдам кўрсатади. Уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Бу борадаги ишларни сифатли ташкил этиш учун йиғилишда округ сайлов комиссиялари аъзолари ҳудудларга бириктирилди. Округ сайлов комиссияси ҳузурида матбуот маркази ташкил этилиб, аъзолари тасдиқланди.

Йиғилишда шунингдек, округ сайлов комиссияси фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Related Articles

Back to top button