Касбим-фахрим

АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Аҳолини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, даромадларини кенгайтиши мақсадиди туманда амалга оширилаётган ишлар, фуқароларга ажратилаётган кредитлар ва уларни ўз вақтида тўланмаётганлиги мавзусига бағишланган матбуот анжуманида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жасур Норқулов ҳамда туманда фаолият юритаётган тижорат банк раҳбарлари иштирок этишди.
Матбуот анжуманини Шўрчи тумани ҳокимининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Нигина Шоева олиб борди.
Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туман аҳолисининг даромадини ривожлантиришга қаратилган доимий меҳнат фаолияти билан шуғулланиши ва иш ўринлари яратилишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
-Аҳолига, хусусан, имтиёзли кредитнинг афзалликлари ва бу имтиёздан самарали фойдаланиш кераклиги ҳамда Президентимиз томонидан яртилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз тадбиркорликларини ривожлантириб, даромадларини кенгайтиришда фаол иштирок этиш кераклиги тўғрисида аҳолига тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, — дейди туман ҳокими ўринбосари Жасур Норқулов. — Натижада, тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватланиб, ишбилармонларнинг истиқболли ғоя ва лойиҳалари рўёбга чиқиб, уларнинг даромад олишга бўлган қизиқиши ошмоқда. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида туманимизда жорий йилнинг 4 ойи давомида 739 та тадбиркорлик субъектларига 17 млрд. 310 млн. сўм кредит маблағлари ажратилиши натижасида 730 та янги иш ўринлари яратилди. Ажратилган кредит маблағларини тижорат банклари кесимида таҳлил қилсак, АТБ Агро банк шўрчи филиали томонидан 448 нафар оилага 12 млрд. 378 млн сўм, АТ Халқ банки Шўрчи филиали томонидан 291 нафар оилага 4 млрд. 932 млн. сўм, Микрокредит банк Шўрчи мини банки томонидан томонидан 203 нафар оилага 6 млрд. 505.8 млн сўм маблағлари ажратилган. Жорий йилнинг ўтган вақти давомида оилавий корхоналар сони 42 тани ташкил қилади. Яқиндагина кредит эвазига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйилган “Миразиз Эъзоза”, “Шарофбек ширинликлари”, “Зарина мингбир ширинликлари”, “Турон мега сити” сингари корхоналарда 20 нафар ходимлар меҳнат қилмоқда. Асосий мақсадимиз оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига яқиндан кўмаклашиш.
Тадбиркорларга берилган имкониятларнинг кўлами кенг. Бу борада бир неча қарорлар қабул қилинди. Ваҳоланки, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишни ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни ошириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари халқимизга имкониятлар эшигини очиб берганлиги ҳеч биримизга сир эмас.
-Аҳолининг кенг қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” ва бошқа ижтимоий дастурлар доирасида ажратилётган имтиёзли кредитлар туманимиз аҳолисини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, унинг турмуш тарзини яхшилаш ва иш билан бандлигини ошириш учун туртки бўлиб хизмат қилмоқда, — дейди туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Норқулов. -Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида, аҳолини, айниқса ёшларни тадбиркорлик билан шуғулланишга қизиқиши ва манфаатдорлигини ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 36 млн 750 минг сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилмоқда. Ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобига аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган фуқароларнинг аксарияти иссиқхона, тикувчилик, паррандачилик ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиб, ўзини ўзи банд қилиш билан бирга бир неча кишини иш билан таъминлашмоқда. Умумий ҳисобда ёшлар дафтарида рўйхатда турувчи 405 нафар фуқароларга 9 млрд. 866.5 млн. сўм ва аёллар дафтарида рўйхатда турувчи 122 нафар фуқароларга 2 млрд. 409.0 млн сўм кредит маблағлари ажратилди.
Тумандаги тадбиркорлик ёки ҳунармандчилик билан шуғулланиш мақсадида кредит сўраб мурожаат қилган ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасида зарурий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитиш тизими жорий этилган. Тадбиркорлик борасидаги дастлабки, билимга эга бўлганлар имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесларини йўлга қўйишмоқда.
Аммо тумандаги банклар томонидан 2020 йил давомида мақсадсиз кредит олган аксарият фуқаролар хали ҳануз кредитини ўзи тугул фоизини ҳам тўлагани йўқ. Хусусан, туман АТ Аргобанк Шўрчи филиали томонидан 2020 йилда 400 нафар фуқарога чорвачиликни ривожлантириш учун 8 млрд. 300 млн. сўм кредит маблағи ажратилган. Бугунги кунда эса 256 нафар фуқаро олган кредит маблағидан муддати ўтган асосий қарз тўловларидан 319 млн. 195 минг сўм, фоиз тўловларидан эса 72 млн. сўм қарздорлигини ташкил қилади. Туман АТ Халқ банки Шўрчи филиали томонидан эса 809 нафар фуқаро чорва кредитини олган. Бугунги кунда эса 74 нафар фуқаро олган кредит маблағидан мудати ўтган асосий қарз тўловларидан 156 млн сўм, фоиз тўловларидан эса 92 млн. сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.
Матбуот анжумани давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Related Articles

Back to top button