Ўзбекистон

Президент коррупцияга қарши видеоселектор ўтказади

Президент матбуот хизмати брифингида маълум қилинишича, бу ҳафта Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказишни режалаштирган. Унда давлат органлари раҳбарлари, ҳокимларнинг ҳисоботлари эшитилиши кутилмоқда.
Шунингдек, чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, Токио Олимпиадасига спортчиларимизни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилишлар бўлиши режалаштирилган.
Қишлоқ хўжалиги техникаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот ўтказилиши ҳам мўлжалланган.

Related Articles

Back to top button