Узун туманида алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди
Мажбурий ижро бюроси Узун тумани бўлими томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 2 нафар оталарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.
Бюронинг туман бўлими томонидан расмийлаштирилган баённомалар жиноят ишлари бўйича Узун туман суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Суд жараёнида Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2020 йил 18 майдаги қарорига асосан Бахриддин Жумаевдан 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш мажбурияти юклатилган бўлсада, деярли бир йил давомида жами 6 миллион 188 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори билан
алимент тўлашдан бош тортган отага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиши алиментдан воз кечилад дегани эмас. Агарда қарздор ота ўзига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида фарзандлари олдидаги алимент қарздорликларини тўламаслик жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкинлиги тушунтирилди.
Шунингдек, туманда яшовчи Аббос Қурбоновга нисбатан ҳам давлат ижрочилари томонидан 6 миллион 875 минг алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилганда жами қарздорлиги ва сентябрь ойига қадан бўлган 10 миллион 400 минг сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди ва иш судга оширилмай тўхтатилди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси