Касбим-фахрим

ҲАР БИР ШАХСНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ

Шўрчи тумани Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат хуқуқ инспектори Мухиддин Абдулвахобов иштирокида туман Халқ таълимининг залида «Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилади.

-Авваломбор ҳуқуқий муносабатлар ҳақида гап бошлашни лозим деб топдим, — дейди Мухиддин Абдулвахобов.-Ҳуқуқий муносабат ўзи нима?! Ҳуқуқий муносабат иш берувчи ҳамда ходим ўртасида бўлиб ўтадиган ҳуқуқий жараёндир. Ушбу холатга ходим ва иш берувчи ўртасида келишув асосида ишга қабул қилиниш, иш ҳақларини тўланиши, иш вақти, таътил киради.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 8-моддасида Ҳар бир шахснинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланади, бу ҳимоя меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи органлар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

🏻 Шўрчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button