Ўзбекистон

ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР ГАЗ ЁНДИРГИЧЛАРИ ИҚТИСОДИЁТ ГАРОВИ

Ҳаммамизга маълумки, ҳар қандай бойликни келажак авлод учун асраш, сақлаш, унинг маълум катта қисми даҳлсизлигини таъминлашга фақат мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиш, тежамкорлик орқали билан эришиш мумкин.

Сурхондарё вилояти истеъмолчиларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали зиммасидаги энг устувор вазифа ҳисобланади. Ҳозирги кунда вилоят бўйича 104 716 та хонадонларга ва

1 853 та улгуржи истеъмолчиларига табиий газ, 449628 нафар истеъмолчиларга эса суюлтирилган газ етказилмоқда.

Табиий газнинг етказиб берилишида 20 та газ тақсимлаш станциялари, 2311,3 км узунликдаги газ тармоқлари ва 2468 дона газ тақсимлаш пунктларидан фойдаланилмоқда.

Филиалнинг газ таъминоти бўлимлари баланси ва ҳозирги даврда фойдаланишда бўлган 1352 дона газ тақсимлаш қурилмаларининг истеъмолчилар ҳавфсизлигини таъминлаш, табиий газдан самарли фойдаланиш мақсадида “Hududgazta’minot” АЖ томонидан замонавий ва энергия тежамкор газ ёндиргичларига оид тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида, ҳозирда улгуржи истеъмолчиларда 439 дона ҳамда аҳоли хонадонларида ўрнатилган 2552 дона манан эскирган иситиш мосламаларининг ёндиргичлари замонавий ёндиргичларга алмаштирилди.

Эски турдаги газ жиҳозларидан фойдаланиш оқибатида, табиий газнинг ортиқча сарфланиши билан бир қаторда, ёнғин ҳамда ис газидан заҳарланиш каби нохуш ҳолатлар содир бўлмоқда. Бу каби ҳолатларни олдини олиш ва техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтиришлар олиб борилмоқда.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button