Касбим-фахрим

МИБ: Ассоссиз бўшатилган ходим ишга тикланиб, 22,5 миллион сўм иш ҳақлари ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг қарорига асосан Сурхондарё вилоят ҳудудий газ таъминоти Шеробод туманлараро газ таъминоти филиали авария диспетчирлик хизмати чилангари вазифасига Т.Тожихоновни тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Термиз шахар бўлими ижро иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддаси 1-қисмига кўра, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний  равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишга тикланиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Мазкур талаб асосида Бюро ходимлари томонидан тегишли тартибда талабнома юборилиб,  жамият рахбарига мажбурият юклатилди.

Шундан сўнг, ходим “Ҳудудгаз Сурхондарё” МЧЖнинг буйруғига кўра ишга тикланиб,  вилоят ҳудудий газ таъминотига қўйилган “банд солиш тўғрисида”ги қарорига асосан 22 млн. 494 минг 240 сўм Т.Тожихоновнинг банк пластик карточкасига ўтказиб берилиши таъминланди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button