Ўзбекистон

Музработда «Дўстмуҳаммад бобо» жомеъ масжидини очилиши маросими бўлиб ўтди

180 мингга яқин аҳолига эга Музработ туманида шу кунга қадар 1 дона масжид фаолият юритган ва у туман марказидан салкам 20 километр узоқликда жойлашган. Аҳолининг мурожаатлари инобатга олиниб, маҳаллий ҳокимлик томонидан масжид қурилиши учун “Янги ҳаёт” маҳалласи ҳудудидан ер ажратилди.

Ўтган икки ярим йилдан зиёд вақт давомида, халқ ҳашари йўли билан бу жойда замон талабларига жавоб берадиган, намозхонлар учун қулай шароитларга эга, 1500 кишилик сиғимли жоме масжид бунёд этилди. Масжидга кўплаб қориларнинг, хусусан, Сурхондарё ва Қашқадарё воҳасидаги минглаб толиби илмларнинг устози бўлган воҳалик олим, марҳум Дўстмуҳаммад охун домланинг номи қўйилди.

🏻‍ 11 сентябрь куни масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтган. Сурхондарё вилояти бош имоми Саййид Алиакбархон Сайфиддинов масжид қавмини масжиднинг янги биноси очилиши билан муборакбод этган. Тадбирда Юнусобод тумани бош имом хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий иштирок этган. Жомедаги илк жума намози ўқилиб, унинг қурилишига ҳисса қўшганлар ҳаққига дуо қилинган.

Related Articles

Back to top button