Ўзбекистон

Халқ депутатлари Узун туман кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Узун туман кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими ўринбосари Малик Чоршанбиев Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“Темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида ҳисоботи тингланди.

Умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ананавий тарзда янги ўқув йилини бошлашни ташкил этиш масалалари юзасидан Узун туман халқ таълими бўлими мудири Қурбонали Расуловнинг хисоботи тингланди.

Узун туманининг “2021-2023 йилларга мўлжалланган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш дастури”га ҳудудлар бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа таклифларини ҳамда ичимлик суви ва канализация хизматлари таърифларини тасдиқлаш тўғрисида маълумотлар сессия қатнашчиларига тақдим этилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати Шарипов Фирдавс Холназарович иштирок этди.

Жойлардаги олиб борилган ишлар ҳақида яқиндан танишганлиги юзасидан ўз фикр мулоҳазалари билан сессия қатнашчиларига таклиф ва тавсияларини айтиб ўтди.

Related Articles

Back to top button