Касбим-фахрим

Кредит қарздолиги “Малибу” автомашинаси билан қопланди

Мамлакатимизда ахолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, тадбиркорлик субъектларини яратиш ва ривожлантириш мақсадлари учун банклар томонидан турли хил имтиёзли кредит маблағлари тақдим этиб келинмоқда. Албатда, олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтариш  икки томонлама тузилган шартноманинг асосий шартларидан биридир.

Шартнома шартлари бузилган тақдирда кредит маблағларини ундириш суднинг хал қилув қарорларига асосан мажбурий тартибда ундирилиши белгиланган.

Худди шу каби ижро варақаларидан бири Мажбурий ижро бюросининг Сариосиё туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Унда, фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Ханифа Сафаровадан “Агробанк” АТБ Узун туман филиали фойдасига 148 миллион 653 минг 362 сўм крелит қарздорликларини ундириш белгиланган. Бюронинг Сариосиё туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Х.Сафаровага тегишли бўлган “Малибу” русумидаги автомашинаси хатланиб, бошланғич бахоси
187 миллион 500 минг сўм нарх билан онлайн аукцион савдоларига
2020 йилнинг май ойида чиқарилган.

Бироқ, учинчи бор уринишда хам сотилмаган “Малибу” автомашинаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш” тўғрисидаги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан баҳоланган нарҳидан 10 фоиз арзонлаштирилиб ундрувчи “Агробанк” АТБ Узун туман филиалига таклиф қилинган ва банк томонидан розилик билдирилган.

Ортиқча пул маблағлари эса қарздорга қайтарилиб,  ижро иши юритиш тамомланди.

Олинган кредит маблағларидан самарали фойдаланиб, уни ўз вақтида қайтаришни унитмайлик!

 

Азамат Норов, МИБ вилоят бошқармаси катта инспектори

Зойир Рахимов, Бюронинг Сариосиё туман  бўлими бошлиғи

Related Articles

Back to top button