Касбим-фахрим

Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича қатор маъмурий регламентлар тасдиқланди

“Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (338-сон, 28.05.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:

Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш;
Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш.
Мазкур маъмурий регламентларга кўра, ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.

Тегишли сўровнома ваколатли орган (Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари)га юборилади.
Сўровномани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 10 баравари (2 230 000 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ягона портал орқали мурожаат этилганда ушбу сумманинг 90 фоизи ( 2 007 000 сўм) ундирилади.
Қарорга кўра, ЯИДХПда ушбу давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.

ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button