Ўзбекистон

САХОВАТЛИ ИНСОННИНГ БОШИГА ЖАННАТ ДАРАХТЛАРИ СОЯ СОЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида юртимизда амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбари, жумладан, шундай деди:

— Улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомизнинг “Саховатли инсоннинг бошига жаннат дарахтлари соя солади” деган сўзларида чуқур ҳикмат бор, албатта.

Мен  мана шу ташаббусни чин дилдан қўллаб-қувватлаб, бу савобли ишга муносиб ҳисса қўшаётган барча ватандошларимизга , саховатли тадбиркорларимизга муқаддас китобларимизда айтилганидек “Яхшиликнинг мукофоти-фақат яхшиликдар”деган гапни яна бир бор эслатмоқчиман. Албатта, эҳтиёжманд, кам таъминланган инсонлар ва оилаларга меҳр ва ҳурмат билан ёрдам қўлини чўзадиган барча тадбиркорлар ва фермерларга, хўжалик бирлашмалар вакилларига, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ишчи-ходимларига бу қилган яхшиликлари бир неча марта зиёда бўлиб қайтади.

Бағрикенг халиқимиз бундан ҳам оғир кунлларни кўриб, бирлашиб, қўшнисини ҳам, қариндошини ҳам, дўстларини ҳам,  биродарини ҳам ҳеч қачон ёлғиз қўймаган ва “Саховат ва кўмак” халқ ҳаракати мана шундан далолат беради. Таъкидлаб айтаман, ўз навбатида давлатимиз, жамиятимиз саховатпеша тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Уларга ҳеч қандай оғирлик тушмайди. Давлат қилган ҳамма ҳаражатларини банклардан, молиядан солиқдан, лизингдан, бошқа-бошқа масалалардан, керак бўлса пулиниям давлат тўлаб беради.

Шу маънода “Саховат ва кўмак”  умум халқ ҳаракати давлатим ва халқимизнинг бирлигини, унинг беқиёс қудратини ёрқин намоён этиб янги тарихимиз саҳифаларидан мустаҳкам ўрин олади деб ишонаман.

Related Articles

Back to top button