Карантин даврида бир йиллик алимент қарздорлиги ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2011 йил 11 апрелдаги буйруғига асосан Жарқўрғон туманида яшовчи Д.Қурбоновдан икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.
Бироқ, фарзандларининг моддий таъминоти учун белгиланган алимент пулларини доим кечиктириб, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимлари аралашуви билан ундириб келинарди. МИБ ходимлари карантин даврида фарзандларининг моддий таъминоти қийин аҳволда қолганлигини алимент пулларини тўлаши зарурлигини тушунтиришганда масъулиятни ҳис қилган ота бир йиллик алимент қарзларини яъни 9 миллион сўмни бира тўла тўлаб берди.
Д.Қурбоновнинг собиқ турмуш ўртоғи, бу каби карантин даврида соғ саломат уйда бўлиши, фарзандлари учун етарли озиқ-овқат ва кийим бошига сарфлашини айтиб ўз миннатдорчилигини билдирди.
Бу мажбуриятни виждонан бажарган ота фарзандларининг тақдирига бефарқ эмаслгини кўрсатди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси