Касбим-фахрим

МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ФУҚАРОЛАР ҲУЗУРИДА

Бугун давлат хизматлари кўрсатишга оид янгиликларнинг кундан-кунга ортиб бораётгани айрим ҳолларда фуқаролар ўртасида тушунмовчиликларни келтириб чиқараётганлигидан ҳам кўз юмолмаймиз.

Масалан, Ипотека кредитлари бериш кўламини янада кенгайтириш, хусусий пудрат ташкилотларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 28 ноябрь куни “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–5886-сонли Фармони қабул қилинган. Фармонда 2020 йил мартдан бошлаб субсидиялар олиш учун аризалар Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилиши белгиланди.

Шуни ҳам алоҳида такъкидлаш лозимки, ушбу янгилик фуқаролар томонидан турлича талқин қилинмоқда ҳамда “энди янги уйларга ДХМ орқали навбатга ёзиламиз экан” деган нотўғри тасаввурни келтириб чиқармоқда.

Аслида эса бундай эмас. Ушбу янги уйингиз учун ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия (қайтариб бермаслик шарти билан қарз олиш) олиш Марказлар орқали амалга оширилиши режелаштирилган. Уйга рўйхатга қўйиш эса, аввалгидек ҳокимликлар томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда субсидия тўланадиган шахсларни танлаш тартиби ва мезонларини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Лойиҳада, шунингдек аризани кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари батафсил баён этилган.

Лойиҳа билан таклиф этилаётган тартибни батафсилроқ ёритсак, Давлат хизматлари марказлари орқали субсидия олишдаги даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш ва субсидия олишга лойиқ деб топиш қисми амалга оширилади.Ҳусусан, фуқаро Давлат хизматлари марказларига мурожаат этиб, тегишли маълумот ва ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этади. Кейинчалик, ваколатли ташкилотлар фуқарони мезонларга мос келишини аниқлаш мақсадида ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар, ва ҳар бир мезон учун баллар белгилайдилар.

Узун туман ДХМ ходимлари томонидан туманнинг «Истиқлол» маҳалласида ташкил сайёр қабул ва тарғибот-ташвиқот тадбири давомида иштирокчиларга шу каби давлат хизматлари кўрсатишга доир янгиликлар ва механизмлар ҳақида аниқ тушунчалар берилди. Тадбир давомида 100 дан ошик буклетлар таркатилди ва 30 дан ошик маслахатлар берилди.

ДХА Сурхондарё вилояти бошқармаси

Related Articles

Back to top button