Ўзбекистонга келтирилган янги Ми-35М жанговар вертолётлари намойиш қилинди
Икки йил давомида Россия республикага умумий ҳисобда 12 дона Ми-35М транспорт-жанговар вертолётларини етказиб беради.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ихтиёрига 4 дона Ми-35М вертолёти етказиб берилди. Айни вақтда вертолётлар Тошкент халқаро аэропортида турибди. Бу ҳақда Спутник нашри маълум қилди.
Келишувларга кўра, икки йил давомида Россия республикага умумий ҳисобда 12 дона Ми-35М транспорт-жанговар вертолётларини етказиб беради.
Биринчи тўтта вертолёт 2019 йил тўртинчи чоракда етказиб берилганди. Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати маълумотларига кўра, Ми-35М вертолётларини етказиб бериш 2017 йилда Ўзбекистон ҳукуматига берилган давлат экспорт кредити асосида амалга оширилмоқда.
Ми-35М транспорт ва жанговар вертолёти зирҳли техникаларни йўқ қилиш ва қуруқликдаги кучлар бўлинмаларини зарба бериш томондан қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. Замонавий юқори аниқликдаги қурол-аслаҳалар билан жиҳозланган ва турли об-ҳаво шароитида жанговар вазифаларни бажаришга қодир. Ми-35М вертолётларида ҳарбий хизматчилар ва техникани ташиш мумкин.