Ўзбекистон

“Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими” яратилади

“Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (1028-сон, 24.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим ташкилотида таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларнинг ягона шакли тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 октябрга қадар нодавлат таълим ташкилотлари, уларнинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотни ўз ичига оладиган “Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими” яратилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 октябрдан:
нодавлат таълим ташкилоти лицензия олганидан кейинги лицензия талаблари ва шартларидан бири — “Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими”га киритиш учун тегишли маълумотларни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдим этиш ҳисобланади;

мазкур тизимда нодавлат таълим ташкилоти, унинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотнинг лицензия олингандан бошлаб 30 кун давомида йўқлиги – лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш учун асос бўлади;

кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат бланкалари берганлик учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим жорий этилади.

Қарор билан:
Нодавлат умумтаълим ташкилотининг намунавий устави; Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.

Related Articles

Back to top button