Шўрчи туман Халқ таълими бўлими раҳбарияти якка тартибда таҳсил олаётган ўқувчилар ҳолидан хабар олди
Шўрчи туман халқ таълими бўлими мудири З.Хуррамов раҳбарлигида бўлим ходимлари 1-июн “Халқаро болаларни химоя қилиш куни “ муносабати билан туман умумтаълим мактабларида якка тартибда таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган ўқувчилар ҳолидан хабар олди.
Устозларнинг ташрифидан “Саксонкапа” маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган, 7-синф ўқувчиси Нуралиева Зухранинг қувончи чексиз. У устозлар билан бирга шеър айтиб, ҳаммани лол қолдирди.
1-синф ўқувчиси Юсупов Акбарали ҳам устозлар совғасини мамнуният билан қабул қилди. У ҳам устозлар ташрифидан хурсанд бўлиб, туман Халқ таълими мудири З.Хуррамовга келажакдаги ишлари ҳақида сўзлаб берди.
Шунингдек, 3-синф ўқувчиси якка тартибда таҳсил олаётган Турдиев Оғабек ва бошқа ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари туман Халқ таълими бўлими раҳбарияти ташрифидан севинишиб, устозларнинг фарзандларига бўлган эътибори учун ташаккур билдиришди.
Давлатимиз ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болаларга алоҳида эътибор бериб, уларнинг барча ҳуқуқларини кафолатлаган. Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонуни ижроси жойларда тўлиқ таъминланган.
Баъзи фарзандларимиз бирон ҳодиса ёки касаллик сабабли соғлигини йўқотган бўлса-да, уларга бўлган алоҳида эътибор туфайли жамиятдан ажралиб қолганлари йўқ.
Шўрчи туман Халқ таълими бўлими раҳбариятининг якка тартибда таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган ўқувчилар ҳолидан хабар олиши таҳсинга лойиқдир. Уларнинг бу савобли ишлари барча жойларда давом этаверади деб ишонамиз.
Оловжон