Hodisalar

«Эски» оғуфурушлар яна жиноят содир этиб узоқ муддатга қамалди

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши қайд этилган.

Шунга қарамасдан баъзи шахслар суд томонидан тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқармасдан яна шу турдаги жиноятларни қайта-қайта содир этаверади ва ҳаётининг фарзандларининг моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш даврини жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўташ билан ўтказади.

Жумладан, пенсия ёшига яқинлашган П.И. муқаддам 4 марта судланганлигига қарамасдан фарзандлари ва невараларининг тўйларига бош бўлиш ўрнига яна оғир жиноятга қўл уриб суднинг қора курсисига ўтирди.

П.И. ёшларга панд-насиҳат қилиб уларни жиноят йўлидан қайтариш ўрнига ўзга шахсни яъни энди 40 ёшга тўлган Х.Ф.ни ўзига шерик қилиб олиб биргаликда жиноят содир этишди.

Жумладан, П.И. ва Х.Ф. лар олдиндан бир гуруҳ шахс бўлиб жиноий тил бириктириб, гиёҳвандлик воситаларини ўтказиб, хуфиёна жиноий йўллар билан мўмай бойлик орттиришдек ғаразли ва паст ниятларни кўзлаган ҳолда ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, П.И. 2025 йил 23 июнь куни соат 16:00 да, тезкор тадбирга жалб қилинган “шартли харидор” билан ўзининг яшаш хонадони бўлган Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги уйнинг меҳмонхонасида учрашиб, унга ҳар бир килограммни 80.000.000 сўмдан жами 4 килограмм “опий” гиёҳвандлик воситасини сотиб ўтказишини, ундан шу пайтнинг ўзида рақамланган 80.000.000 сўм нақд пулини олиб, жиноий шериги Денов туманида яшовчи Ф.Чнинг уйига бориб, унга 80.000.000 сўм пул маблағидан 60.000.000 сўм пул маблағини бериб, ундан ўтказиш мақсадида тўрт дона целлофан пакетга солиниб қадоқланган қора рангли, ўткир ҳидли, ёпишқоқсимон кўринишдаги соф оғирлиги 1962,08 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини сотиб олиб, Х.Ф. билан   ўзининг яшаш уйига қайтиб келиб, шартли харидор билан кўришиб, унга гиёҳвандлик воситаси учун берилган 80.00.000 сўм пул маблағи эвазига ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаб олиб келган тўрт дона целлофан пакетга солиниб қадоқланган қора рангли, ўткир хидли, ёпишқоқсимон кўринишдаги соф оғирлиги 1962,2 грамм бўлган кўп миқдордаги “опий” гиёҳвандлик воситасини шартли харидорга ҳар бир килограммни 80.000.000 сўмдан жами 160.000.000 сўм эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Уларнинг ҳаракатларига суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилиб Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят содир этганликда айбли деб топилиб узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинданди.

Суд томонидан тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқармаган шахсларга «Хато қилиш айб эмас, шу хатони такрорлаш аҳмокликдир»-дейилган гапни эслатиб қўйишни жоиз деб топдик.

Зеро, ҳаётда тажрибасизлик қилиб ҳар бир инсон хато қилиш мумкин, лекин бир хатони қайта-қайта такрорлайвериш эса унинг ўзига ва яқинларининг бошига ташвиш ва кулфат келтирилишини унутмаслик лозим.

Жиноят ишлари бўйича

 Шўрчи туман судининг раиси

Тиловов Толиб Бекжонович

Related Articles

Back to top button