Бу қизиқ

Суддаги ислоҳотлар – адолат ва қонун устуворлигининг мустаҳкам пойдевори

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади – судларнинг мустақиллигини таъминлаш, одил судлов сифатини ошириш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдан иборат.

Суд фаолиятига рақамли технологияларнинг кенг жорий этилиши ишларни кўриб чиқиш жараёнини соддалаштирди ва шаффофликни кучайтирди. Электрон мурожаат қилиш, суд мажлисларида масофадан иштирок этиш имконияти ҳамда ахборот тизимларининг ривожланиши фуқароларнинг вақт ва маблағини тежашга хизмат қилмоқда.

Иқтисодий судлар фаолиятида ҳам муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Инвестиция муҳитини яхшилаш, шартнома интизомини таъминлаш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган суд амалиёти иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, суд қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши, судьялар малакасини мунтазам ошириш, суд амалиётининг ягоналигини таъминлаш ҳамда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши муросасиз курашиш суд ислоҳотларининг устувор вазифалари бўлиб қолмоқда.

Адолатли, мустақил ва очиқ суд тизими – ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгиларидан биридир. Суддаги ислоҳотлар қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, жамиятнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини ошириш ва мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлашга хизмат қилади.

Термиз туманлараро иқтисодий судининг судяси

Т.Усмонов

Related Articles

Back to top button