Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш учун жазо муқаррар

(суд очерки)
Маълумки, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жамият ҳаёти учун катта хавф юзага келтиради.
Бироқ, ушбу каби иллатлардан ўзини тия олмаган шахслар ҳам учрамоқда ва уларга қонундаги жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.
Масалан, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаро Ж.Тўраев (исм, фамилияси ўзгартирилган) 2024 йил 25 май куни Денов туманида яшовчи танишидан гиёҳванд модда сотиб олиш мақсадида ўзига илгаридан таниш бўлган шахсни такси сифатида ёллаб, унинг автомашинасида танишининг яшаш уйига бориб, ундан целофан пакетга қадоқланган ҳолдаги соф вазни 2,59 грамм бўлган кўп миқдордаги “героин” гиёҳвандлик моддаси грамини 600.000 сўмдан ва соф вазни 23.86 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини грамини 65.000 сўмдан ҳисоблаб, жами 3.320.000 сўмга 2,59 грамм “героин” ва 23.86 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сотиб олиб, ёнида сақлаб, қайтиб туман марказига келаётган вақтида, олдидан ИИБ ЙҲХ ходимининг йўл четида автомашина тўхтатиш учун турганлигини кўриб, автомашина олди эшиги ойнасини очиб, ўзида бўлган “гашиш” ва “героин” гиёҳвандлик моддалари солинган целофанни йўл автомобил йўли четидан ўтган ариқ ичига отиб юбориб, ўзи ҳайдовчига автомашинани маҳалла ичкарисига бошқаришини айтиб, маҳалласи ичкарисига боши берк кўча томон ҳаракатланиб бориб, автомашина тўхтаган вақтида ундан тушиб, қочиб кетиб, воқеа жойидан яширинган.
Суд ҳукмига кўра, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан 4 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида узил-кесил 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62-моддаси 2-қисми тартибида ўташ учун 4 йил 2 ой 18 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 5 ноябрдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 5 августдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов



