Жиноят учун жазо муқаррар

(суд очерки)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасида, “Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат” деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида, “Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас” деб белгиланган.
Ҳар қандай давлатда шахсларнинг Конституцияда белгиланган ҳуқуқларига дахл қилиш учун жавобгарлик белгиланади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасида, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Фуқаро Ф.М хавфли рецидивист бўла туриб, ўзининг ғаразли ва бошқа паст ниятларида, ўзганинг мулкини алдов йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, 2025 йил март ойида С.Мга қариндошини Тиббиёт бирлашмасига “Фаррош” вазифасига таниши орқали жойлаштириб қўйишликни ваъда қилиб, 800 АҚШ долларини талаб қилиб, талаб қилинган пул маблағларидан 500 АҚШ доллари ҳисобида 6.500.000 сўм пул маблағларини қўлга киритиб, 2025 йил март ойида С.Мдан у ва ҳамкасбига 1-тоифа малакаси даражасини таниши орқали олиб беришликни ваъда қилиб, ҳар биридан 200 АҚШ долларидан жами 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, 2024 йил декабрь ойида Ш.Йдан таниши орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, 2025 йил июль ойида Г.Ага тоифа малака даражасини тоифа малакасини баҳолаш марказида ишловчи таниши орқали олиб беришликни ваъда қилиб, эвазига ундан 5.000.000 сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, 2025 йил июль ойида М.Мнинг ишончига кириб, унга тоифа малака даражасини тоифа малакасини баҳолаш марказида ишловчи таниши орқали олиб беришликни ваъда қилиб, эвазига ундан 5.000.000 сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, 2023 йилда М.Р ва унинг онаси Г.Рнинг ишончига кириб, кредитни кафил суғурта ташкилотидан таниши орқали ёпиб беришини ваъда қилиб, эвазига ундан 10.000.000 сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Суд ҳукми билан М.Фга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.
Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов




