Bu qiziq

Халқаро жиноят тушунчаси ва унинг турлари

Узоқ вақтларгача халқаро жиноят ва унга жавобгарлик масалаларида цивилистик консепсияси хукмронлик қилди. Цивилистик назариялар хукмронлиги энг аввало шу билан изоҳланадики, халқаро ҳуқуқ агрессив урушларни ва мустамлакачилик талон тарожларни тақиқламаган; бу ҳодисалар одатдаги ҳол бўлиб келган ва халқаро ҳуқуқ ўз вазифасини улар оқибатини бошқаришдан иборат деб билган.

Кейинчалик юридик доктринада ва халқаро амалиётда шундай консепсия эътироф этилдики, хилма-хил делектлар орасида алохида ижтимоий характерга эга бўлган халқаро жиноятлар категорияси вужудга келди.

XX аср бошларида халқаро жиноятлар муаммоси билан шуғулланган бир қатор олимлар трактатлар (ҳуқуқий рисолалар)га риоя этмаслик, бу давлатнинг бошқасини асоратада сақлаб, бутун дунёга ҳукмронлик қилишга интилиши учун эълон қилмай ва заруриий сабабларсиз ҳужум қилишни халқаро жиноятлар сирасига киритганлар.

Шу даврнинг ўзидаёқ халқаро жиноят тушунчасини шакллантиришга уринган бир қатор олимларнинг жиддий камчиликлари фош этилган. Бундай жиноятлар учун давлат жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас деган тасаввурдан келиб чиққан ҳолда улар моҳиятан давлат жавобгарлигини мутлақо истисно этганлар ва барчасини жисмоний шахслар жавобгарлигига олиб келиб тақаганалар. Шу билан бирга, алббатта урушнинг миллий сиёсий воситаси сифатида эътироф этган. Ўша пайтдаги халқаро ҳуқуқ ҳолатини назарда тутмоқ даркор.

Бугунги кунда халқаро хамжамият томонидан халқаро жиноятларнинг хавфлилик даражасига жиддий чораларни қўллаш механизмини такомиллаштириш халқаро ҳуқуқшунослар олдида турган асосий муаммолардан биридир.

Хозирги замон халқаро ҳуқуқшунослари халқаро жиноятларни аниқ белгилаш нуқтаи назаридан уни икки турга бўлиб ўрганишга ҳаракат қилаётир.

Биринчисига, давлаталар томонидан бевосита амалга оширилаётган жиноятлар: бунга агрессив уруш, ҳарбий жиноятлар, геноцид, экоцид, биноцид, аппартеид, қулчилик ва қул савдоси билан шуғулланиш ва ёллаш киради. Бундай ҳолаталарни халқаро жиноятлар тоифасига киритмоқда.

Иккинчисига эса, индивидлар томонидан амалга ошрилаётган жиноятларни киритмоқда: бунга ҳаво кемаларини олиб қочиш, гаровга олиш, қароқчилик, контробанда, гиёхванд моддаларни ноқонуний савдоси, қалбаки пул ясаш, порнаграфия нашрётларини тарқатиш ва бошқалар киради. Бундай жиноятларни халқаро характердаги жиноятлар тоифасига киритмоқда.

Тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар ушбу жиноятлар тавсифида уларнинг Нюренберг харбий трибунаси низомида қандай шакллантирилган (6-модда) ва бу қоидалар билан мос келувчи Токио трибунаси нуқтаи назаридан келиб чиқиш зарур.

Профессор А.Н. Трайнин томонидан умумий тарзда “Инсониятга қарши жиноятлар” деб аталган бу жиноятлар уч мустақил турга бўлинади: тинчликка қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар.

Тинчликка қарши жиноятлар агрессив уруш ёки халқаро шартномалар, битимлар ёки ишончномаларни бузиб қилинган урушни режалаштириш, таёрлаш, бошлаб юбориш ёки олиб боришни, ёки юқорида баён этилган хатти-ҳаракаталардан биронтасини амалга оширишга қаратилган умумий режа ёки фитнада иштирок этишни ўз ичига олади.

Ушбу формулировка – немис (ва Италян) фашизми, Япон милитаризмининг жаҳонни иккинчи жаҳон уруши гирдобига улоқтирган жиноий хатти- ҳаракатларнинг умумлашувчи натижасидир.

Нюренберг трибуна низомининг 6-моддаси мохиятидан қандай жиноятлар халқаро жиноятлар бўлишини тушунча асос бўлиб қолди. Германия нацизми агрессияни режалаштириш билан боғлиқ бутун фаолияти жинояткорона эди. Россиялик нузия агрессиянинг мафкуравий асоси бўлди.

Тинчликка қарши жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи миллий қонунчиликда халқаро Нюренберг трибунали низомининг 6-моддасидан бошқа формулировкалар бўлиши мумкин. Миллий жиноий қонун 6-модда маъносидан келиб чиққан ҳолда шакиллантирилган бўлиши ва ундан кўра аниқроқ бўлиши керак.

Ҳарбий жиноятлар жиноятларнинг бу гуруҳига халқаро жиноий ҳуқуқ уруш қонунлари ёки одатларини бузишни ва бошқа жиноятларни киритади. Қотиллик, босиб олинган худуднинг фуқаро аҳолисини қийнаш ёки қул қилиш ва бошқа мақсадлар учун олиб кетиш, ҳарбий асирлар ёки денгиздаги кема экипажларини ўлдириш ёки қийнаш, гаровга олинганларни ўлдириш, жамоат ёки хусусий мулкни талон тарож қилиш, шаҳар ва қишлоқларни бехуда вайрон қилиш ва ҳоказо.

Тинчликка қарши жиноятларда бўлгани каби биз характери бўйича мураккаб хатти ҳаракатларга дуч келамиз. Уларни шакиллантириш – энг аввало нацизмнинг махсус субъектлари – олий қомондонликдан тортиб нацист армиясининг оддий аскаригача бўлган харбий хизматчилар амалга оширган жиноятлар натижасидадир.

Геноцид. Нацистлар Германиясида геноцид фақат жиноятнинг ўзигина бўлиб қолмай, давлат сиёсати даражасига етганда бу жиноятнинг даҳшатлигини инсоният алоҳида изтироб билан ҳис этди.

“Геноцид жиноятидан огоҳлантириш ва унинг учун жазолаш тўғрисида”ги Конвенция бирон-бир миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳни тўлиқ ёки қисман йўқ қилиш мақсадида содир этиладиган хатти-ҳаракатлар, жумладан, шундай гуруҳ аъзоларини ўлдиришн, уларга оғир тан жарохатлари етказишни тўлиқ ё қисман жисмоний жиҳатдан йўқ қилишга мўлжалланган хатти ҳаракатларни геноцитга киритиш мумкин. Иккинчи жахон уруши вақтида айнан геоцит воситасида Гитлерчилар томонидан фуқаро аҳолисини – 12 млн. рус, роляк, югослав, яҳудий, чех, словакларни йўқ қилиб юборилди. Компучияда ҳам геноцит жинояти содир этилди.

Жанубий Осиё, Баку, Тоғли Қорабоғ, Югославия ва сўнги йилларда ер куррасининг кўплаб минтақаларида юзага келган бошқа “қайноқ нуқта” ларда – содир бўлган воқеаларда геноцит белгилари яққол кўриниб туради. Миллий маданий геноцитнинг тавсифи шундаки – бирор-бир миллий ирқий ёки диний гурух тилини, динини, маданиятини йўқ қилиш, жумладан бирон-бир миллий ирқий ёки диний гуруҳда кундалик хаётда ёки мактабида миллий тилдан фойдалангишни тақиқлаш, диний ибодат ва маросимлар учун мўлжалланган кутубхоналар, музейлар, мактаблар, тарихий ёдгорликлар, биноларни йўқ қилиш.

Иккинчи жахон урушидан кейин барча фашистик, ярим фашистик диктаторлик режимлар геноцитга зўр бердилар. Чили, Жанубий Африка, Компучия, СССР ва бошқа мамлакатларда шундай бўлди.

1948-йилда БМТнинг геноцитни халқро жиноятнинг мустақил тури сифатида эътироф этди.

Экоцид атроф муҳит в инсон ҳаётининг ўзи учун тузатиб бўлмас оқибатлар билан боғлиқ. Вьетнамнинг қатор жойларида бутун жонли мавжудотни гербицит ва кимёвий моддалар билан йўқ қилиш чинакам ваҳшиёналик эди. Экоцид жиноят сифатида ўз замирига кўра агрессив урушни англатади. Унинг хатари яна шундан иброрат эдики, бирон-бир минтақада экологик мувозантни бузилиши бошқа кўпинча олисда жойлашаган ерларда халокатли оқибатлар келтириб чиқаради.

Халқаро жиноятнинг мустақи тури сифатида экоцид ҳақидаги масала аслида Вьетнамдаги уруш вақтида юзага келган эди.

Инсонни қуршаб турган муҳитнинг ифлосланиши, аслида хозирги ва келажак авлодлар соғлиги, ердаги хаёт ҳақидаги масала эндиликда инсоният учун асосий масала бўлиб қолди. Илмий техника тараққиёти шароитларида инсоният атрофидаги борлиқ, жонли мавжудодни қириб юборадиган гербицидлар, кимёвий ва бошқа моддаларни ақлбовар қилмас даражада  кўп тўплаган, шунингдек, ер куррасининг исталган нуқтасига элтиб бера оладиган қуроллар яратилган бир вақтда экоцид энг хавфли халқаро жиноятга айланди.

Биоцид ҳаракатлари бўйича экоцидга яқин, бироқ мустақил, сўнги йиллар ичида дунёга келган жиноят бўлиб хисобланади. Биоцид деганда – бутун теварак атрофни вайрон қилувчи атом водород бомбаси фақат инсоннигина йўқ қилувчи нейтрон бомбаси ёки айнан инсонга қарши қаратилган кимёвий қурол тўғрисида гапириш мумкин. Бруцеллез вакцинаси билан тўлдирилган бомбалар, снарядлар, ракеталар, ана шундай бўлиши мумкин, зеро бруцеллезда бошқа атроф муҳитга тегмаган ҳолда инсон ва жониворларни сафдан чиқаради.

Биоцид – бу аста-секин таъсир қилувчи воситани истеъмол қилганни ўлдирмайдию, аммо одамларни майиб мажруҳ қилиб ташлайди, зурриётга қаттиқ зарар етказади. Биоцид асосан жонли кучни йўқ қилиш, одамлар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш учун, ҳарбий масадлар учун мосланган харбий техника ва бошқа имкониятлардан фойдаланиш билан боғлиқ.

Апартеид ҳам халқаро жиноят сирасига киради.жиноий сиёсий ва жиноий хатти ҳаракат сифатида унинг мохияти ирқ, миллат ёки дин белгиси бўйича жисмоний шахсларнинг ҳудудий, ижтимоий, сиёсий ёки иқтисодий фарқланишдан, ҳуқуқсизлигини қонунлаштиришдан иборат. Апартеид – бу энг юқори чўққига чиқарилган ирқчилик сиёсатидир. Ўз вақтида жанубий Африка одамларига нисбатан ана шундай қонунлаштирилган жиноий ишларни амалга оширган эди. Бу жиноятни содир этиш йўллари – туб рангли аҳолининг тўла сиёсий ҳуқуқсизлигидир, унда у ҳокимият органлари сайловларида иштирок этишдан батамом четлаштирилган, ҳеч қандай сиёсий ёки бошқа фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланмайди, батамом иқтисодий, ҳақсизлик тантана қилади, унда меҳнат амалда қуллар меҳнатига айланади: ижтиомий ҳақсизлик авж олади, унда жумладан туб рангли аҳоли фақат улар учун ажратилган жойлардагина яшайди.

БМТ Бош ассамблеясининг XXVIII-сесссияси мутлоқ кўпчилик овоз билан апартеид жиноятининг олдини олиш ва унинг учун жазолаш тўғрисида халқаро конвенция қабул қилди. Апартеид инсониятга қарши халқаро ҳуқуқ ва хавфсизликка жиддий тахдид солувчи жиноят деб эълон қилинди.

Қулчилик ва қул савдосини халқаро ҳамжамият халқаро жиноят деб эътироф этган. Қулдорлик тузуми мероси бўлгани ҳолда қулчилик ва қул савдоси қулдорлик ижтимоий — иқтисодий формация емирилиши билан йўқолиб кетмади, балки сақланиб қолди ва замонавий тус олди қул савдоси Африка, Австралиянинг каттагина қисми, Осиё тинч океани оролларида, Кариб ҳавзаси ва бошқа минтақалар туб аҳолисини  зўравонлик билан босиб олишдан бошланди.

Негрлар савдосини биринчи бўлиб 1815 йилда Вена конгресси қарорлари. Сўнг 1818 йилда Аахенда негрлар савдоси тақиқланган ва жиноий иш деб эътироф этилганда. 1890 йилда Брюссел конфренциясида қул савдоси билан кураш олиб боришнинг муаайян чора-тадбирларини кўзда тутувчи ҳужжат ишлаб чиқилди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин халқларнинг мустамлакачилик тобелиги ва қулликдан халос бўлиш жараёни бошланди. 1948 йил 10 декабрдаги Инсон ҳуқуқи Умумжахон Декларациясининг 4-моддасида шундай дейилади: “ҳеч ким қулликда ёки тутқин ҳолда сақланиши мумкин эмас, қулчилик ва қул савдоси барча тураларда таъқиқланади”.

Болаларни ўғирлаш ва кейин сотишни жуда кўплаб ҳолларда қул савдосининг махсус шакли деб хисоблаш мумкин. Ғарб, Шарқ ва Жанубнинг кўплаб мамлакатларида болаларни сотиш бўйича “қора бозор” юзага келди. Бола балоғат ёшига етганда харидор мулкига айланади. Қул савдосининг бу турини ҳам халқаро жиноят деб аташ керак.

Жаҳонда фоҳишалик машғулоти учун аёллар билан савдо қилиш сақланиб қолмоқда. Қул савдоси сифатида мазкур жиноят ҳам харидор мулкига аёлларни сотиш ҳақида кетганида, арзон ишчи кучи сотиш ҳолларида бўлганидек, таснифлантирилиши мумкин.

Одатда халқаро жиноятлар категориясига кирувчи жиноятлар  шулардир.

 

Сурхондарё вилоят суди архив мудири                                   Э.Тиловов

Related Articles

Back to top button