Hodisalar

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФАРЗАНД УЧУН АЛИМЕНТ УНДИРИЛДИ

Даъвогар С.Н судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар К.Фганисбатан болаликдан 1-гуруҳ ногирони бўлган фарзанди учун моддий таъминот ундириб беришни сўраган.

Аниқланишича, даъвогар С.Н ва жавобгар К.Ф 2017 йил 10 февраль куни қонуний никоҳдан ўтиб, оила қуришган. Тарафларнинг бир нафар фарзанди бор.Тарафлар оилавий келишмовчиликлар сабабли ҳозирда бирга яшамайди, бирга рўзғор юритмайди.

Республика Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси Сурхондарё вилоят 85-ТИЕК педиатриясининг №126341-сонли ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасига кўра, даъвогар С.Ннинг 2022 йил 16 февраль кунида туғилган М.Ш исмли фарзанди ҳозирги кунда болаликдан 1-гуруҳ ногирони.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига кўра, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 117-моддасига кўра, эр-хотин бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Бундай ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин, шунингдек хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида, ўртадаги ногирон бола ўн саккиз ёшга тўлгунча ёки болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган ўртадаги болага қараган ёрдамга муҳтож эр (хотин) ёрдам беришга қодир бўлган хотин (эр)дан суд тартибида таъминот (алимент) олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

Шу боис суд томонидан, жавобгар К.Фдан даъвогар С.Ннинг фойдасига болаликдан 1-гуруҳ ногирони бўлган 2022 йил 16 февраль кунида туғилган М.Ш исмли фарзандига қараганлиги сабабли 2023 йил 07 декабрдан бошлаб ҳар ойда қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида моддий таъминот (алимент)ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро судининг судьяси                                Қ.Туранов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button