Hodisalar

Фарзанд келажаги – у ким билан яшашига боғлиқ!

Даъвогар Н.М судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар К.Бдан вояга етмаган қиз фарзандини ўз қарамоғи ва тарбиясига олиб бериш беришни сўраган.

Аниқланишича, даъвогар Н.М ва жавобгар К.Б 2014 йилда қонуний никоҳдан ўтиб оила қуришган, улар турмуши бошида бахтли хаёт кечиришган.

Ўрталарида 2014 йилда М.Д исмли ва 2016 йилда М.А исмли икки нафар фарзандлари туғилган. Орадан кўп вақт ўтмай оилада бўлиб турадиган ҳар хил зиддиятлар, эр-хотиннинг бир-бирини тўғри тушунмаслиги ҳамда оилага учинчи шахсларнинг аралашуви натижасида жавобгар К.Б 2014 йилда туғилган М.Д исмли қиз фарзандини ўзи билан олиб қолиб, даъвогар Н.М ни2016 йилда туғилган М.А исмли ўғил фарзанди билан уй-жойдан чиқариб юборади.

Ҳозирда даъвогар Н.М Денов туманида М.А исмли фарзанди билан, вояга етмаган 2014 йилда туғилган М.Д исмли фарзанди отаси К.Б билан Сариосиё туманида яшаяпти.Бундан кўринадики, опа ва укабир-биридан алоҳида ҳолда яшаб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 78-моддасига кўра,боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир.Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Суд ишга вояга етмаган болаларнинг ички хиссиётларини ҳамда уларнинг хоҳиш-истагини ўрганиш мақсадида мутахассис психолог жалб этади.Шунингдек, “Инсон” ижтимоий марказ мутахассислари иштирокида тарафларнинг оилавий ва яшаш шароитлари ўрганиб чиқилади.

Суд энг аввало вояга етмаган болаларнинг манфаатини ҳамда уларнинг келгуси хаётини ўйлаганҳолда вояга етмаагн боланинг қизбола эканлигини, унинг балоғат ёшида унга она тарбияси муҳим эканлигини, отаси кўпроқ узоқ муддатларда хизмат сафарида бўлишини, опа-укани бир-биридан айирмаслик мақсадида болани ўз онасининг қарамоғи ва тарбиясига олиб беришни лозим топди.

Суднинг ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлган ота, яъни жавобгар юқори инстанция судига кассация тартибида шикоят билан мурожаат этди.

Табиий ҳолатки, судда тарафлар тортишиб, ўз важлари асосида фарзандини ўзи билан олиб қолишга ҳаракат қилишди.

Кассация инстанцияси ҳайъати томонидан биринчи инстанция суди барча ҳолатларниинобатга олган ҳолда қонуний ва асосли қарор қабул қилган деб ҳисоблаб, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдирди.

Кассация инстанцияси ажрими натижаси бўйича суднинг ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Ҳозирда вояга етмаган М.Д ўз онаси ва укаси билан бахтли хаёт кечириб келмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро суди раиси                                М.Э.Номозов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button