Kasbim-faxrim

Коррупциясиз жамият — юксак тараққиёт гарови

Сурхондарё вилоят Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш ҳамда комплаенс назорат тизимини такомиллаштиришга қаратилган навбатдаги профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида чегара масканларида фаолият юритаётган ходимларга коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш, хизмат вазифаларини бажаришда ҳалоллик, холислик ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилиш зарурлиги атрофлича тушунтирилди.

Шунингдек, ходимларга ташкилотнинг ички меъёрий ҳужжатлари, одоб-ахлоқ қоидалари ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда хизмат ваколатларидан шахсий манфаат йўлида фойдаланишга мутлақо йўл қўймаслик бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида ходимлар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва комплаенс назорат талабларига қатъий риоя қилиш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Бу каби тадбирлар тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг барвақт олдини олиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий онги ва масъулиятини янада оширишга хизмат қилади. Жамиятда қонун устуворлиги таъминланмас экан, коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш қийин. Шу боис давлат органлари ва ташкилотларида қарор қабул қилиш жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, хизмат вазифаларини бажаришда қонунийлик ва холислик тамойилларига қатъий риоя этиш муҳим аҳамиятга эга.

Х.Хурсандов

Сурхондарё вилоят Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги

бош бошқармаси масъул ходими

Related Articles

Back to top button