Madaniyat

КОРРУПЦИЯ-ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ

Маълумки, коррупция бир давлат эмас, балки бутун жаҳон тараққиётига таҳдид солувчи, иқтисодий негизларига путур етказувчииллатдир. Чунки у демократия ва ҳуқуқ устуворлигига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, иқтисодиётни издан чиқаради, уюшган жиноятчиликнинг кенг ёйилишига шароит яратади.

Олимларнинг фикрига кўра у лотинча «corruptio» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «пора эвазига оғдириш» деган маънони англатади Бошқа бир қарашга кўра коррупция атамаси лотинча «corrumpere» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «бузилиш, айниш, таназзул» деган маънони билдиради.

Коррупцияга йўл очадиган омиллар сирасига ҳокимият органлари тизимининг мураккаблиги, буйруқбозлик таомилларининг кўплигини киритиш мумкин. Тақиқлар, рухсат бериш тартибларининг ҳаддан ташқари кўплиги, давлат хизматчиларининг манфаатлари етарлича ҳимоя қилинмагани ҳам коррупцияга йўл очади.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг
210-моддасида, пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, шундай жиноятлар учун ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш мумкин.

Албатта, бу жиноятларда пора берувчиларнинг ҳам сезиларли рол ўйнаши сир эмас. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддасида пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш учун ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш мумкин.

Фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ эмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назоратида эканини чуқур ҳис этиши, фуқароларнинг қонунларга риоя этишлари коррупцияга қарши курашишнинг муҳим шартидир.

            Сурхондарё вилоят суди жиноят

            ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button