Hodisalar

Вагон остига яширилган “опий” фош этилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда навбатдаги контрабанда ҳолатига чек қўйилди.

Қўшни давлатдан божхона постига кириб келган юк поезди вагонлари белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганда, хизмат ити вагонлардан бирида шубҳали модда борлиги юзасидан белги берди.

Шундан сўнг, мазкур вагон чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилганда вагоннинг пастки балка қисмида хуфёна тарзда яширилган жами оғирлиги ўрами билан 2.14 килограмм бўлган “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.‌‌

Related Articles

Back to top button