Hodisalar

Тезкор: Божхоначилар 15 млрд. сўмлик салкам 1 миллион қути ноқонуний сигаретларни тўхтатиб қолишди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу вагонда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 15 млрд. сўмлик 999956 қути “MILANO” номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ўтган ойда ҳам айнан мазкур божхона пости орқали олиб ўтилаётган 12,7 млрд. сўмлик 851 минг қути ноқонуний тамаки махсулоти тўхтатиб қолинган эди.

Related Articles

Back to top button