Маданият

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА БАРҲАМ БЕРИШ УЧУН МУҲИМ ҚАДАМ

Ўхшаш сурат

Мамлакатимизда мажбурий меҳнатга барҳам бериш, айниқса, таълим ташкилотларининг педагог ва ўқитувчиларини ўз хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолларига қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шунга қарамасдан, педагог ходимларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб этиш ҳоллари давом этмоқда. Биз вақти-вақти билан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ҳамда ҳар хил ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганлиги ҳақидаги хабарларни кўрганмиз ва бу кузатувчиларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлган.

Жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикасининг “Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-826-сонли Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин худди шундай қилмишни такроран содир этганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик, шунингдек уларнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши назарда тутилган.

Жумладан, мазкур Қонун билан Жиноят кодексига ўзгартириш киритилиб, Кодекснинг 1482-моддаси учинчи қисмида меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, айбдор базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазолаши белгиланди.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
51-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилиб, унга кўра меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Ушбу кодекснинг 1975-моддабиринчи қисмигакўра, таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Ушбу модданинг иккинчи қисми санкцияси кучайтирилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 283-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайдиган ҳоллар)нинг еттинчи қисмидаги «Ушбу Кодекснинг 1975-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда (таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш), таълим муассасасининг педагог ходими» деган сўзлар «Ушбу Кодекснинг 1975-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда (таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш), таълим ташкилотининг педагог ходими» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Мазкур Қонун педагог ходимларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб этиш ҳамда уларнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ҳолатларига бархам беришга хизмат қилади.

Отабек Каримов

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди раиси

Related Articles

Back to top button