Маданият

СУДЬЯЛИК ФАОЛИЯТИДА ОДОБ-АҲЛОҚ ҚОИДАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Мамлакатимизда одил судловни амалга оширишда судья одоб-ахлоқ қоидаларини такомиллаштиришга, уларнинг касбий-тарбиявий тайёргарлигини, суд этикаси, касбий малака, ҳалоллик ва муносиблик ҳамда ҳуқуқ, ахлоқ ва қобилият бирлигини таъминлаш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Одил судлов самарадорлиги нафақат суд мустақиллиги ва судьяларнинг эркинлигига, балки кўпгина бошқа омилларга ҳам боғлиқ,  ана шундай омиллардан бири судья маданияти ва одобидир. Адолатли суд қарорлари қабул қилишда судьянинг касб одоби ва маданиятига риоя этиши катта аҳамиятга эга. Зеро, бу орқали одил судлов мақсади бўлган инсонпарварлик, бағрикенглик рўёбга чиқарилади.

Этика бу одоб-ахлоқдир. Одоб-ахлоқ ижтимоий онг шакли бўлиб, унда жамиятда яшаётган кишиларнинг ғоялари, тасаввурлари, тамойиллари ҳамда юриш-туриш қоидалари ўз аксини топади. Ахлоқ ва юриш-туриш қоидаларини синоним тариқасида қўллаш мумкин. Маълумки, жамиятда кишиларнинг юриш-туриш қоидаларини тартибга солувчи турли ижтимоий нормалар мавжуд бўлади. Бу ижтимоий нормалар ижтимоий жамоа ёки гуруҳлар доирасида умумқабул қилинган қоидалар ёки ахлоқ намуналари ҳисобланади. Бу нормалар жамиятда одамларнинг юриш-туришини тартибга солувчи восита, келишилган жамоавий ҳаракатларни такомиллаштиришга хизмат қилади. Ахлоқий нормаларнинг моҳиятини яхшироқ тушуниш учун бошқа ижтимоий нормаларни кўриб чиқишимиз лозим бўлади.

Масалан, одатларни олайлик. Одатлар авлоддан авлодга ўтиб келаётган умумқабул қилинган ва такрорланиб келаётган кишиларнинг ахлоқ қоидалари шакллари бўлиб, ижтимоий ва маданият тажрибаларини авлоддан авлодга ўтказиб келиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Маросимлар — бу маросимларни ўтказиш тартиб-қоидаларидир. Анъаналар — бу инсонларнинг у ёки бу жамиятдаги вақтлар давомида синовлардан ўтиб узоқ муддат яшаб келаётган ахлоқ нормалари ҳисобланади. Ҳуқуқ — бу давлат томонидан қабул қилинадиган ва қўриқланадиган ахлоқ қоидаларидир. Дин — бу борлиқ оламни яратувчи Аллоҳ ҳақида инсонларнинг тасаввурига асосланган инсоният жамиятининг руҳий-ахлоқий қоидалари ҳисобланади.

Одоб-ахлоқ ҳақида кўплаб буюк мутафаккирларимиз шуғулланишган, қимматли фикрларини ўз асарларида айтиб қолдирганлар. Абу Наср Фаробий, Юсуф Хос Ҳожиб, Кайковус ибн Искандар, Амир Темур, Алишер Навоийларнинг ахлоқ тўғрисида айтиб кетган қимматли фикрлари жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлди. Қадимги даврлардан, хусусан энг муҳими 2500 йил олдин Қадимги Гретцияда фанларнинг ривожланган вақтлардан бошлаб, одамларни ёмон ҳаракатлардан сақлаган ахлоқий сезги тушунчаларининг моҳияти ва пайдо бўлиши масалалари вужудга кела бошлади. Инсонда нима ахлоқий деб аталиши тўғрисида илмий тушунтиришга уринишлар бўлиб ўтган. Айнан ўша синфий цивилизатцияга ўтиш замонида фалсафий философик билимнинг мустақил бир қисми сифатида қайд этиш вужудга келган.

Мустақил Ўзбекистонда кечаётган жамиятнинг янгиланиш ҳамда давлат бошқарувини модернизатциялаштириш, мамлакатимизни жаҳон тараққиётининг юқори босқичлари томон юксалтириш тақдири кўп жиҳатдан маънавиятга боғлиқ. Ушбу ҳаётий ҳақиқатни ифода этар экан, муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев “Судьянинг онгида-адолат, тилида-ҳақиқат, дилида эса поклик устувор бўлиши шарт” деб таъкидлайди.

Бу ҳар бир соҳанинг ўзига хос касбий хусусиятлари, талаблари қонун ва қоидалари мавжудлигидан далолат беради. Демак, ҳуқуқ-тартибот, суд-ҳуқуқ тизими соҳасининг ҳам ўзига хос ахлоқ қоидалари мавжудлиги–бор ҳақиқатдир. Судьянинг касбий фаолияти ўта масъулиятли ва оғир касб соҳаларидан биридир. Бунинг сабаби – ушбу соҳа вакиллари ўта масъулиятли ишни — инсон тақдири билан боғлиқ хатти-ҳаракатларга баҳо бериш, давлат ва жамият манфатларининг устуворлигини таъминлаш билан шуғулланишар экан, Ҳуқуқшунослик соҳаси вакилларига юксак маънавий талаблар қўйилиши ушбу соҳани танлаган ватандошларимиздан авваламбор, юксак маънавий фазилатларни эгаллашни талаб этиб, уларнинг фаолияти бўлишлиги давлат ва ҳокимият обрўйи, жамиятни янгилаш ва замонавийлаштиришга қаратилган сиёсат тақдири билан боғлиқдир.

Касбий этика ҳақида гапирганда ҳуқуқнинг кишилик жамияти ахлоқининг посбони эканлигини унутмаслик, ҳар қандай қонуннинг мазмуни ахлоқ нормалари эканлигини, қонун ушбу нормаларни киши ва жамият ҳаётида тўғри ишлатилишини таъминловчи восита эканлигини унутмаслик лозим бўлади.

Бу жиҳат умуминсоний сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий ҳужжатларда ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, миллий қонунчилик халқаро ҳуқуқий нормалар ва қоидалар билан ўзаро уйғунлашиб кетгандир. Миллий қонунчилик, инсонпарварлик, инсон табиий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган умуминсоний ҳуқуқий нормаларга бўйсунадиган ва уларнинг устуворлигига асосланади. Мисол тариқасида БМТ томонидан 1948йилда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатцияси”, 1966 йилда қабул қилинган “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги” Халқаро пакт ва бошқа ҳужжатларни келтириш мумкин. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатцияси”ни одоб-ахлоқ ва ҳуқуқий маданият алифбоси, десак муболаға бўлмайди.

“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатцияси”нинг
29-моддасига мувофиқ ҳар бир инсон ўз ҳуқуқи ва эркинликларидан фойдаланишда ўзгаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини демократик жамиятда етарли даражада бўлишини ҳамда ҳурмат қилишини таъминлаш, ахлоқ, жамоат тартиби, умумфаравонлигининг одилона талабларини қондириш мақсадидагина қонунда белгиланган чеклашларга риоя этиши керак.

Қайд қилинган Пактнинг 10-моддасида эса, озодликдан маҳрум қилинган шахсларга нисбатан инсонийларча муносабатда бўлиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш талаб қилинади.

Бугунги кунда барча давлатларнинг конститутциявий қонунчилигида суд ҳокимиятининг ташкилий жиҳатларидан ташқари ахлоқий мазмуни ҳам эътиборга олинган, инсон ва унинг ҳаёти, қадр-қиммати, манфаатлари олий қадрият деб тан олинади.

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида ҳам инсон, унинг ҳаёти энг олий қадрият бўлиб, амалдаги миллий қонунчилигимиз юксак инсонпарварлик ғояси билан суғорилган бой мазмунга асослангандир.

Жумладан, Конститутциянинг 18-моддаси барча фуқароларнинг бир хил ҳуқуқ ва эркинликлари уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, динидан, ижтимоий келиб чиқишидан ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар тенг ҳуқуқлилигини таъминлайди. Ушбу нормада инсонпарварлик тамойили акс этганлигини кузатамиз. Инсонпарварлик тамойили бош қонун асосида яратилган ва яратилаётган барча қонунларимизда марказий ўринни эгаллайди.

Бунинг учун “Тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлмоғи”, даставвал суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимининг ўзи қонунга итоат этмоғи, бошқа фуқаролар учун намуна бўлмоғи лозим. Юристнинг касб этикаси бўлажак ҳуқуқшуносга касбий фаолиятда умумий ва касбий ахлоқий нормалари, тамойиллари, ўзига хос тарихан жамланган қонун-қоидалари ва талабларига риоя қилишнига ўргатади.

Жамшид Хурсандов

Жиноят ишлари бўйича

Денов туман суди  судьяси

Related Articles

Back to top button