ЁШЛАР ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ ГАРОВИ

Ҳуқуқий маданият фуқаролик жамияти маънавий камолотининг,давлатчилик тараққиёти ва ҳуқуқий тизим етуклигининг муҳимкўрсаткичидир.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан1997 йил 29 августда қабул қилинган «Жамиятда ҳуқуқиймаданиятни юксалтириш миллий дастури»ва бошқа бир қанча ҳуқуқий ҳужжатлар жамиятда ёшлар ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир аниқ чора-тадбирларни белгилаб берувчи муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.«Жамият ва давлат тараққиётининг ҳозирги ҳолати ҳуқуқиймуносабатлар барча иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини,ҳуқуқий саводхонлигини ҳар томонлама оширишни талаб қилмоқда… Ҳуқуқий маданиятнинг моҳияти, мазмуни, таркибий тузилишива намоён бўлишининг фалсафий, ижтимоий, иқтисодий, психологик ва юридик муаммоларини тадқиқ этиш, уни шакллантириш ваянада юксалтириш усулларини аниқлашга илмий изланишларнингустувор йўналишлари деб қаралмоғи лозим», дейилади Жамиятдаҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларнингҳуқуқий таълимини такомиллаштиришнинг комплекс дастури тўғрисида»ги 1994 йил 13 июнда қабул қилинган қарорида ёшлар ҳуқуқиймаданиятини ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш фуқароликжамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этишнинг зарурий шарти, муҳимомили эканлиги таъкидланган. Қарорда мамлакатда ёшларга ҳуқуқий таълим беришнинг мукаммал тизимини вужудга келтиришмасаласи кун тартибига қўйилган.
Шу ўринда шахснинг юксак ҳуқуқий маданият соҳиби бўлишидан жамият ва давлатга қандай наф бор? деган савол туғилади.
Биринчидан, юксак ҳуқуқий маданиятли инсон ўз ҳуқуқлариданфойдалана олиш малакасига эга бўлади. Инсонларнинг қонунларгабўлган ҳурмати ортади.
Иккинчидан, ҳуқуқий маданият давлаторганлари ўзбошимчалигининг олдини олиш ва уни чеклашнингмуҳим кафолати бўлиб хизмат қилади, энг муҳими, шахс ушбубилимларга эга бўлиб, ҳуқуқий сиёсий маконда тўғри йўналиш олабилади. Давлатнинг жамиятни идора қилиш, назорат этиш доирасиборган сайин торайиб боради. Бу эса ҳуқуқий муносабатларнингбарқарорлигини, пировардида жамият барқарорлигини таъминлашдамуҳим омил ҳисобланади. Одамларнинг онги, маънавий савияси,ҳуқуқий маданияти юксалиб бориши билан уларнинг ўз бурчиниқонунга биноан бажариши ва, умуман, жамиятимизда қонун ҳукмронлик қилиши учун кўпроқ асос ва замин пайдо бўлади ва ҳаётимизда назорат қилиш зарурияти тобора камайиб боради.
Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқий маданиятини шакллантириш жараёнида қуйидаги ҳолатларга жиддий эътибор қаратиш лозим:
биринчидан, ёшларда ҳуқуқий онг ва маданиятни шакллантиришучун уларга боғча, мактаб чоғларидан бошлаб ҳуқуқий таълим беришсифатини янада яхшилаш. Турли интерфаол усуллар орқали улардаҳуқуқий билимларни шакллантиришга жиддий урғу бериш лозим;
иккинчидан, шаклланаётган ҳуқуқий маданият миллий қонунчилигимизнинг илғор принципларини ўзида жо этган бўлиши лозим.Яъни қонун устуворлиги, қонунийлик, инсон ҳуқуқларини ҳурматқилиш, барчанинг қонун олдида тенглиги принциплари инсон,жамият ҳуқуқий маданиятининг моҳиятини белгиловчи омилларгаайланиши керак;
учинчидан, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш фаолияти биланшуғулланувчи тегишли давлат органлари ва, умуман, ушбу мақсадгақаратилган давлат фаолияти ҳуқуқий амалиётнинг мавжуд ҳолатидан келиб чиқиб олиб борилиши лозим. Гап бу ерда назариётчиолимлар, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг қоидалари билан мавжуд воқелик ўртасида тафовут бўлмаслиги ҳақидабормоқда;
тўртинчидан, ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда инсон ҳуқуқлари ва қонуний эркинликларини таъминлашда демократик институтларнинг, одил судлов ролининг аҳамияти масалалари кенг тарғибқилиниши ва эътироф этилиши, давлатнинг бош ислоҳотчи ва бошмасъул ёки ҳимоячилигига алоҳида эътибор берилиши лозим.
Ўзбекистонда олиб борилаётган умумий ислоҳотларнинг якуниймақсади демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпоэтишдир. Ушбу ҳолат оддий фуқаролар ва мансабдор шахслардан,тегишли давлат органлари фаолиятида янгича мазмун касб этувчиқарашлар ва хулқ-атвор шакллантиришни тақозо этади. Бунда эсаалоҳида олинган шахсларнинг ўзлигини англаш жараёни муҳим.
Ҳолбуки, ижтимоий муносабатларнинг барча соҳаларида инсон омили марказий ўрин тутади. «Биз ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўзкучи ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир бўлаётганвоқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, айнизамонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатларибилан уйғун ҳолда кўрадиган эркин, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялашимиз керак»1. Шундай экан, биринчи навбатда,инсоннинг ўзлигини англашини таъминлаш мафкура ва маънавиятсоҳасидаги ишларимизнинг асосий мазмунига айланиши керак.
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман судининг тергов судьяси
Ш.Қодиров



