Hodisalar

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали “…2013 йилда тендер орқали боғдорчилик учун ер майдони сотиб олинган. Бироқ ҳоким қарори билан ер олиб қўйилган…” мазмунида қолдирилган хабар юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.

Шўрчи туман ҳокимининг 21.01.2013 йилдаги 48-сонли Қарорига асосан А.Мусаевнинг отаси Ш.Мусаевга “Шўрчи ободон мевазор” боғдорчилик фермер хўжалиги ташкил қилиш учун 7.2 гектар ер майдони ажратиб берилган ҳамда 12.01.2016 йилда туман ҳокимлиги ва “Шўрчи ободон мевазор” фермер хўжалиги рахбари Ш.Мусаев ўртасида ер участкасини 49 йил муддатга ижарага олиш шартномаси тузилган.

Шундан сўнг, Шўрчи туман ҳокимининг 16.06.2016 йилдаги Қ-535-сонли Қарорига асосан “Шўрчи ободон мевазор” боғдорчилик фермер хўжалигига қарашли бўлган 224-қ дала контуридаги жами 4.8 гектар ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган хамда “Шўрчи ободон мевазор” боғдорчилик фермер хўжалигининг умумий ер майдони 224-қ дала контуридаги 2.4 гектар ер майдони этиб белгиланган.

“Шўрчи ободон мевазор” боғдорчилик фермер хўжалиги рахбари А.Мусаевнинг туман ҳокими номига ёзган аризасига асосан туман ҳокимининг 2019 йил 6 февралдаги Қ-520 сонли Қарори қабул қилиниб, унга кўра туман ҳокимининг 2016 йил 16 июндаги Қ-535-сонли қарори бекор қилинган хамда фермер хўжалиги ихтиёрида бўлган ер майдони туман ҳокими захира ер фондига қайтарилган.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди кассация инстансиясининг 2020 йил 11 декабрдаги Қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган. Қумқурғон туман маъмурий судининг 30.09.2020 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра Сурхондарё вилоят фермер дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг “Шўрчи ободон мевазор” боғдорчилик фермер хўжалиги манфаатида жавобгар Шўрчи туман ҳокимининг 2019 йил 6 февралдаги Қ-520 сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантиришдан рад этилган.

Бундан ташқари, Термиз туманлараро маъмурий судининг 06.07.2022 йилдаги ҳал қилув қарорига мувофиқ аризачи “Шўрчи ободон мевазор” боғдорчилик фермер хўжалиги рахбари А.Мусаевнинг Шўрчи туман ҳокимининг 16.06.2016 йилдаги Қ-535-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантиришдан рад этилган ҳамда Сурхондарё вилоят маъмурий судининг 07.09.2022 йилдаги апеляция инстансия судининг қарорига асосан Термиз туманлараро маъмурий судининг 06.07.2022 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан рад этилган.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

Related Articles

Back to top button