Касбим-фахрим

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали “Фермер хўжаликлари солиқ қарзи тўғрисида хабари йуқлиги ва электрон почтасига юборилган талабномаларни ўқимаганлиги…” мазмунида қолдирилган хабар юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.

Шўрчи туманидан рўйхатдан ўтган пахта ва ғалла етиштирувчи 10 та фермер хўжаликларининг жами 681.4 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, ушбу фермер хўжаликларининг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан 1 891.7 млн сўм солиқ қарзи мавжуд бўлганлиги сабабли бир неча маротаба солиқ Кодексида белгиланган муддатларда, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномалар юборилган.

Талабномада кўрсатилган муддатларда солиқ қарзи суммаларини ўз вақтида ижро этилмаганлиги сабабли, солиқ қарзини мажбурий тартибда ундириш чораларини кўриш учун Мажбурий ижро бюросига юборилган.

Мажбурий ижро бюроси ижро ҳаракатларини олиб борганлиги ва фермер хўжаликларининг Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-модда (Ижро иши юритиш қўзғатилганидан кейин ижро хужжатларини қайтариш) 3 банди, Мажбурий ижро бюроси қарздорнинг тўлаш қобилиятининг мавжуд эмаслиги-бандига асосан портал дастурида қарздорнинг мол-мулки ва бошқа турдаги мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли қайтарилган.

Солиқ органлари томонидан Тўловга қобилятсиз тўғрисидаги қонунда белгилаб берилган тартибга асосан Банкрот дет топиш бўйича Иқтисодий судларга даво ариза орқали мурожаат қилинган.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

Related Articles

Back to top button